Ona yurtimizda istiqlol e ’lon qilinganda atoqli adibimiz Said Ahmad 72 yoshda edi. Keksa boNishiga qaramay, u hammani lol qoldirib, xuddi yoshlardek yeng shimarib, g ‘ayrat-shijoat bilan ijodiy hamda ijtimoiy faoliyatini davom ettirdi. Chin badiiy iste’dod keksalikni tan olmaydi, degan naqlni adibimiz amalda isbot etayotir.
Қўлингиздаги китоб муаллифи бу тарихий асар қандай юзага келгани, унинг ортида не-не мураккаб жараёнлар юзага келгани, айни жараёнда ким қандай ҳаракат қилиб, ўзининг қай жиҳатларини кўпроқ намоён этганини кузатади.
Ўзининг бекиёс ижоди билан урду адабий тилига асос солган ва ҳинд шеъриятининг мумтоз даврини якунлаган, ҳам Ҳиндистон, ҳам Покистоннинг фахру ғурурига, ҳар икки миллатнинг тимсолига айланган оташ нафас шоир ва мутафаккир Мирзо Асадуллохон Ғолиб асли туркистонлик-ўзбекларнинг ойбек уруғидан бўлиб, унинг бобоси Мирзо Қўқонбек Самарқанд амирзодаларидан бўлган отаси Турсунхон билан аразлашиб, XVIII аср ўрталарида Ҳиндистонга бориб қолади. Мирзо Ғолиб ана шу кишининг Абдуллабек исмли ўғли ва Бухородан Ҳ индистонга келиб колган Хожа Ғулом Ҳусайн номли кишининг қизи Иззатуннисодан 1797 йили Акбаробод (ҳозирги Агра) шаҳрида туғилади. Маълум бўладики, ҳинд заминида туғилган бўлишига карамай, Мирзо Ғолиб ота томонидан самаркандлик, она томонидан эса - бухоролик. Бинобарин, уни нафақат ҳинд ва урду, балки ўзбек халқининг қам шоири дейишга ҳақлимиз.

Сўровнома

Оцените работу движка

Бошқа сўровномалар