Консерва корхоналари жиҳозлари

Ushbu kitob Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan Toshkent kimyo-texnologiya institutining oziq-ovqat mahsulotlari texnologiyasi fakulteti talabalari uchun "Konserva korxonalari jihozlari" fanidan maʼruzalar matni sifatida nashr etilgan. Maʼruzalar matni konserva korxonalarida ishlatiladigan mashina va qurilmalarning tuzilishi, ishlash prinsipini oʻrganishga, hamda ularni loyihalash, material va issiqlik balanslarini tuzish masalalariga bagʻishlangan. Kitobda консервалаш жараёнида хизмат қилувчи жиҳозларнинг умумий тушунчалари, қурилмаларни синфлаш, механик ва иссиқлик қурилмалари, транспорт воситалари, хом ашёни ювувчи машиналар, саралаш машиналари, истеъмол учун яроқсиз қисмлардан тозалаш қурилмалари, майдалашда ишлатиладиган ускуналар, шарбат олишда ишлатиладиган ускуналар каби мавзулар ёритилган.

Asosiy mavzular

  • Қурилмаларни синфлаш: Консервалаш жараёнида хизмат қилувчи жиҳозлар ҳақида тушунчалар берилган. Барча ишлатиладиган қурилмалар, уларнинг технологик жараённи амалга оширишдаги тутган ўрни ва ишлатилишига қараб 3 та синфга бўлинади: асосий, ёрдамчи ва транспорт қурилмалари.
  • Механик қурилмалар: Қайта ишлаш жараёнларида қўлланиладиган механик қурилмаларнинг вазифасига қараб гуруҳларга бўлинади: транспорт воситалари, хом ашёни ювувчи машиналар, сифатни назорат қилувчи машиналар, сараловчи машиналар, майдаловчи машиналар, аралаштириб берувчи машиналар, ва ҳ.к.
  • Иссиқлик қурилмалари: Консервалаш соҳасидаги иссиқлик жараёнлари, бланширлаш ва иситувчи ускуналар, қовуриш ускуналари, буғлатувчи ускуналар, стерилизацияловчи ускуналар, қуритувчи, совитувчи ва музлатувчи ускуналар ҳақида маълумот берилган.
  • Узатувчи транспорт воситалари: Транспорт воситаларининг синфланиши, хом ашёни етказувчи транспорт воситалари, хом ашёни технологик ускуналарга узатувчи транспорт воситалари кўриб чиқилган.
  • Хом ашёни ювувчи машиналар: Хом ашёни ювувчи машиналарнинг синфланиши, хом ашё хилига қараб ювиш машинасини танлаш, ювиш жараёнини технологик жараёндаги ўрни ёритилган.
  • Сабзавот -меваларни навлаш ва саралаш машиналари: Саралаш машиналари ва навларга ажратувчи машиналарнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш тартиби ҳақида маълумотлар берилган.
  • Истеъмол учун ярамайдиган қисмлардан тозалаш қурилмалари: Мевалар бандини ажратувчи машиналар, иссиқлик таъсирини берувчи агрегатларнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш тартиби келтирилган.
  • Ўсимлик маҳсулотларини майдалашда ишлатиладиган ускуналар: Эзувчи машиналари, кесиш машиналари, юпқа килиб майдалашда ишлатиладиган ускуналарнинг ишлаш принциплари ёритилган.
  • Шарбат олишда ишлатиладиган ускуналар: Ишқалаш машиналари, прессларнинг хиллари, тиндириш ускуналари ҳақида маълумотлар берилган.
  • Иссиқлик қурилмалари: Бланширлаш аппаратлари, қовуриш печлари, буғлатиш аппаратлари ва стерилизаторларнинг тузилиши ва ишлаш принципи ҳақида маълумотлар берилган.