Сурункали бош–мия қон айланиш етишмовчилиги бор бўлган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик давосини мукаммаллаштириш

Ushbu hujjat Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашга тақдим этилган Ирназаров Акмал Абдуллаевичнинг "Сурункали бош-мия қон айланиш етишмовчилиги бор бўлган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик давосини мукаммаллаштириш" мавзусидаги докторлик диссертацияси автореферати. Ушбу ишда сурункали бош мия кон томирлари етишмовчилиги туфайли жаррохлик амалиётларини утказиш масалалари ёритилган.

Asosiy mavzular

  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, цереброваскуляр касалликларнинг тарқалиши дунёда ўсиб бормоқда. Улардан ўзининг асорат қолдириши бўйича энг оғири бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши ҳисобланади.
  • Тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига мослиги: Ушбу илмий иш Ўзбекистон Республикасининг «Инсонлардаги хирургик касалликларни ташхислаш ва даволашнинг патогенетик жиҳатдан асосланган усулларини ишлаб чиқиш» ДИТД-9 фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ бажарилган.
  • Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги: Хирургик даволаш натижалари ва ташхислаш усулларини қиёсий баҳолаш асосида УА ПД мавжуд беморларни хирургик даволаш тамойиллари ва диагностиканинг рационал схемаси ишлаб чиқилган
  • Тадқиқотнинг амалий натижалари: Атеросклероз билан оғриган беморларда магистрал томир ҳавзаларининг скрининг дуплекс текшируви асосий томир ҳавзаларидаги зарарланишлар даражасини эрта муддатларда аниқлашга, МАда даволашга кўрсатмаларни ва даволашнинг босқичларини баҳолашга, ва айни вақтда ИИ ривожланишининг олдини олишга имкон беради.