«Микроиқтисодиёт» фанидан амалий (семинар) машғулотлар ўтказиш
Ушбу услубий қўлланма микроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотларни ўтказишга мўлжалланган. Унда талабаларнинг бозор иқтисодиёти қонунларини, бозор субъектларининг фаолиятини ўрганиш, бозорни таҳлил қилиш, иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва бозор шароити ўзгаришларини прогноз қилиш каби кўникмаларини шакллантиришга қаратилган мавзулар қамраб олинган. Қўлланмада ҳар бир мавзу бўйича амалий машғулотларнинг намунавий мавзулари, гуруҳлар учун топшириқлар, педагогик технологиялар, баҳолаш мезонлари ва тавсия этилган адабиётлар келтирилган.
Asosiy mavzular
- Микроиқтисодиёт фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифалари: Фаннинг предмети, вазифалари, ўрганиш усуллари, иқтисодий эҳтиёж ва неъматлар, чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми, бозор ва унинг вазифалари.
- Талаб ва таклиф функциялари ва бозор мувозанати: Талаб ва таклиф тушунчалари, уларга таъсир этувчи омиллар, талаб ва таклиф эластиклиги, бозор мувозанати ва уни таъминлаш йўллари.
- Истеъмолчи танлови ва унга таъсир этувчи омиллар: Истеъмолчилар хатти-харакатининг таҳлили, нафлилик функцияси, умумий ва чекли нафлилик, бефарқлик эгри чизиғи, истеъмолчининг оптимал танлови.
- Ишлаб чиқаришда омиллар ўзгаришининг иқтисодий оқибатлари: Ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг ишлаб чиқаришга таъсири, ишлаб чиқариш функциялари ва улардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш омиллари бозорида мувозанатни таъминлаш йўллари.
- Фирма харажатлари: қисқа ва узоқ муддатли даврда уларни минималлаштириш: Ишлаб чиқариш харажатлари ва уларни гуруҳланиши, қисқа ва узоқ муддатли даврда ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштириш.
- Номукаммал бозорда фирмалар фаолиятининг таҳлили: Рақобат тушунчаси ва рақобатлашмаган бозорлар, монополия, олигополия, монополистик рақобат шароитида фирмалар фаолияти.
- Фирмалар фаолиятида инвестицион қарорлар қабул қилиш тартиби: Фирма активлари нархини шаклланиши модели, фойда ва таваккалчиликни ўзаро боғлиқлиги, инвестицион лойиҳанинг фирма учун наф келтириши.
- Ташқи самара ва давлатнинг фирмалар фаолиятига аралашуви: Трансакцион харажатлар, ижтимоий ва хусусий харажатлар, ташқи таъсирлар ва уларнинг ҳал қилиниш йўллари.