«Диншунослик» фанига кириш
Ushbu kitob O'zbekiston Respublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi tomonidan nashr etilgan bo'lib, Toshkent Davlat Aviatsiya Institutida "Ijtimoiy-gumanitar fanlar" kafedrasi tomonidan tayyorlangan. Kitob dinshunoslik fanini o'rganishga bag'ishlangan bo'lib, oliy ta'lim bakalavriat bosqichi talabalari uchun mo'ljallangan. Kitobda dinning kelib chiqishi, tarixi, asosiy yo'nalishlari, ta'limotlari va O'rta Osiyo xalqlari ma'naviyatidagi o'rni kabi masalalar yoritilgan. Darslikda turli dinlar, jumladan, zardushtiylik, buddaviylik, xristianlik va islom dinlarining asosiy manbalari, urf-odatlari va marosimlari haqida ma'lumotlar berilgan.
Asosiy mavzular
- "Dйншунослик" фанига кириш: Диншунослик фанининг предмети, вазифалари, дин таърифи, диннинг келиб чиқиши ҳақидаги қарашлар. Диншуносликнинг фан сифатида шаклланиши ва унинг асосчилари. Фаннинг вазифалари ва аҳамияти.
- Диннинг ибтидоий шакллари: Тотемизм, фетишизм, анимизм, шаманизм, сеҳргарлик (магия) каби диннинг энг қадимги шакллари ва уларнинг хусусиятлари. Марказий Осиё халқлари ҳаётида ибтидоий динларнинг намоён бўлиши.
- Миллий динлар: Яҳудийлик (иудаизм), ведалар дини (брахманизм, индуизм), қадимги Хитойдаги миллий динлар, синтоизм каби миллий динларнинг келиб чиқиши, асосий таълимотлари ва хусусиятлари.
- Зардуштийлик дини ва унинг муқаддас китоби «Авесто»: Зардуштийликнинг ватани, вужудга келиши ва тарқалиши, таълимоти, Авесто китобининг мазмуни ва аҳамияти. Зардуштийликнинг Ўрта Осиё халқлари маънавияти ва маданиятида тутган ўрни.
- Буддавийлик дини ва таълимоти: Будданинг ҳаёти ва фаолияти. Буддавийлик таълимотининг асосий ғоялари, мақсадлари. Буддавийликнинг Ўрта Осиёдаги тарқалиши.
- Христианлик дини, моҳияти, мазмуни. Хозирги даврда христианлик: Христианликнинг келиб чиқиши, асосий ақидалари, таълимоти ва йўналишлари. Христианликнинг жаҳондаги ўрни ва ривожланиши. Ўзбекистонда христианлик жамоаларининг фаолияти.
- Ислом дини, унинг келиб чиқиши, моҳияти ва мазмуни: Ислом динининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва бошқа ўлкаларга тарқалиши. Ислом таълимотининг асосий қоидалари, мақсадлари. Ислом динидаги асосий йўналишлар ва мазҳаблар.
- Ислом динининг асосий манбалари: Қуръон ва ҳадислар ислом динининг асосий манбалари сифатида. Уларнинг мазмуни, тузилиши, аҳамияти. Мовароуннаҳрлик буюк муҳаддисларнинг ислом динига қўшган ҳиссалари.
- Марказий осиёда тасаввуф ва унинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни: Тасаввуфнинг келиб чиқиши, мазмуни ва ривожи. Мовароуннаҳрлик буюк тасаввуф вакиллари. Мустақиллик ва тасаввуф.
- Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар: Виждон эркинлигининг таъminlanishi, халқаро меъёрлар, Ўзбекистонда виждон эркинлигининг кафолатланиши, динга муносабатнинг ўзгариши.