Ўзбекистон тарихини ўқитишда орийлар муаммоси
Мақолада Марказий Осиё чорвадор қабилалари маданияти, уларга тегишли археологик ёдгорликлар, хусусан, шўролар даврида ўрганилган материаллар таҳлил этилган. Евроосиё дашт аҳолисининг қадимги тарихини ёритишда панэронистик ғоялар, археологик топилмалар ва Авесто маълумотларини талқин қилишдаги ёқламалик каби жиҳатлар кўриб чиқилган. Шунингдек, Авесто маълумотларига асосланиб Евроосиё даштлари чорвадорларининг жанубга миграцияси, эроний тилнинг тарқалиши ва Ариана номининг келиб чиқиши каби масалалар ёритилган. Хитой ёзма манбалари ва археологик материаллари қиёсий таҳлили асосида орийларнинг келиб чиқиши туркий бўлганлиги ҳақидаги фараз илгари сурилган. Тозабоғёб маданияти аҳолисининг этник келиб чиқиши ва туркий қабилаларнинг Ўрта Осиё ҳудудига кириб келиши жараёнлари таҳлил қилинган. Қадимги Турон ўлкасида кечган этногенетик жараёнлар натижасида кўпчилик аҳоли туркий қавмлардан ташкил топган Туркистон ўлкасига айлангани таъкидланган.
Asosiy mavzular
- Марказий Осиё чорвадор қабилалари маданияти: Шўролар даврида ўрганилган археологик ёдгорликлар таҳлили, чорвачилик хўжалигининг тарихий илдизлари ва ривожланиш босқичлари.
- Евроосиё даштларининг қадимги тарихи: Панэронистик ғояларнинг роли, археологик топилмалар ва Авесто маълумотларини талқин қилишдаги ёқламаликлар.
- Орийларнинг келиб чиқиши: Хитой ёзма манбалари ва археологик материаллар қиёсий таҳлили асосида орийларнинг туркий келиб чиқиши ҳақидаги фараз.
- Туркий қабилаларнинг Ўрта Осиёга кириб келиши: Тозабоғёб маданияти аҳолисининг этник келиб чиқиши, туркий қабилаларнинг миграцияси ва этник алоқалар.
- Қадимги Турон этногенези: Туркий қавмларнинг ҳудудга таъсири, Туркистон ўлкасининг шаклланиши.