Қурилиш конструкциялари

Ушбу китоб темир-бетон конструкцияларини синовдан ўтказиш бўйича лаборатория ишлари тўпламидир. Унда темир-бетон тўсинларнинг эгилишга, қия кесим бўйича бузилишига, марказдан ташқари сиқилишга синалиши, шунингдек олдиндан кучлантирилган темир-бетон тўсинларнинг нормал кесим бўйича бузилишига синалиши каби мавзулар ёритилган.

Asosiy mavzular

  • Эгилишга ишловчи темирбетон тўсинни тик кесим бўйича бузилишга синаш: Тўсиннинг кучланиб деформацияланган ҳолатини ўрганиш, ёриқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини ўрганиш, тўсинни тик кесимлар бўйича мустаҳкамлигини назарий ва тажрибавий миқдорларини таққослаш.
  • Эгилишга ишловчи темирбетон тўсинни қия кесим бўйича бузилишга синаш: Тўсиннинг қирқилиш оралиғидаги кучланиб-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ этиш, ёриқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини ўрганиш, назарий синдирувчи кўндаланг кучни аниқлаш ва уни ҳақиқий тажрибадаги билан таққослаш.
  • Темирбетон устунни катта эксцентриситетли номарказий сиқилишга синаш: Устунни кучланиш-деформация ҳолатини тадқиқ этиш, бетоннинг сиқилувчи ва чўзилувчи соҳаларидаги деформацияларини ўрганиш, ёриқларнинг ҳосил бўлишини ва ривожланишини ўрганиш.
  • Олдиндан кучлантирилган темирбетон тўсинни эгилишдаги нормал кесим бўйлаб бузилишга синаш: Тўсинни кучланишли деформацияланиш ҳолатини тавсифини, ёриқлар ҳосил бўлиши ва кенгайишини ўрганиш, бузувчи моментни ҳисоблаб назарий аниқлаш ва тажрибадан олинган момент миқдори билан таққослаш.