Қурилиш конструкциялари

Ушбу китоб темир-бетон конструкцияларини синаш ва таҳлил қилишга бағишланган. Унда темир-бетон тўсинларни эгилишга, қия кесим бўйича бузилишга ва номарказий сиқилишга синаш усуллари, шунингдек, олдиндан кучлантирилган темир-бетон тўсинларнинг хусусиятлари кўриб чиқилади. Китобда синовларни ўтказиш тартиби, назарий ҳисоблаш усуллари ва олинган натижаларни таҳлил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Asosiy mavzular

  • Эгилишга ишловчи темирбетон тўсинни тик кесим бўйича бузилишга синаш: Тўсиннинг кучланиш-деформацияланиш ҳолатини ўрганиш, ёриқларнинг ривожланишини таҳлил қилиш ва бузилиш схемасини тузиш. Тўсиннинг тик кесимлар бўйича мустаҳкамлигини назарий ва тажрибавий миқдорларини таққослаш. Ёриқ ҳосил қилувчи эгувчи моментни ҳисоблаш ва уни тажрибадаги билан таққослаш.
  • Эгилишга ишловчи темирбетон тўсинни қия кесим бўйича бузилишга синаш: Тўсиннинг қирқилиш оралиғидаги кучланиш-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ этиш. Ёриқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини ўрганиш, тажрибадан сўнг ёриқлар харитаси ва бузилиш схемасини тузиш. Назарий синдирувчи кўндаланг кучни аниқлаш ва уни ҳақиқий тажрибадаги билан таққослаш.
  • Темирбетон устунни катта эксцентриситетли номарказий сиқилишга синаш: Устуннинг кучланиш-деформация ҳолатини тадқиқ этиш. Ёриқларнинг ҳосил бўлишини, ривожланишини ўрганиш, синовдан сўнг синаш схемасини кўрсатилган ёриқлар харитасини тузиш. Устуннинг ҳисобий юк кўтарувчанлигини топиш ва уни тажрибавий қиймати билан солиштириш.
  • Олдиндан кучлантирилган темирбетон тўсинни эгилишдаги нормал кесим бўйлаб бузилишга синаш: Олдиндан кучлантирилган темирбетон тўсинни иккита тўпланма куч таъсиридан соф эгилиш зонаси ишини нормал кесим бўйича бузилишигача бўлган ҳолатини текшириш. Ёриқ ҳосил қилувчи моментнинг назарий миқдорини аниқлаш ва меъёрий момент миқдорини ҳисоблаш.