Амалий механика
Ушбу китоб машинасозликда қўлланиладиган деталларни ҳисоблаш усуллари ва лойиҳалашга оид маълумотларни ўз ичига олган. Китобда янги материаллар ва улардан тайёрланадиган деталларни ҳисоблаш хусусиятлари ҳам келтирилган. Ушбу қўлланма касбий таълим ва техника йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган. Курс лойиҳасини бажариш тартиби, ишчи чизмаларни тайёрлаш, ҳисоб-тушунтирув ёзувини шакллантириш, редукторнинг конструкциясини аниқлаш, валларни ҳисоблаш, подшипникларни текшириш ва мойлаш каби масалалар ёритилган.
Asosiy mavzular
- Курс лойиҳа ишини бажариш тартиби: Курс лойиҳа ишини бажариш, чизмаларни тайёрлаш, ҳисоб-тушунтирув ёзувини расмийлаштириш.
- Узатмани конструкцияси ва ҳисоблаш: Электр двигателни танлаш, кинематик ҳисоблаш, умумий фойдали иш коэффициентини аниқлаш.
- Редукторнинг тишли ғилдираклари ҳисоби: Материал танлаш, кучланишларни текшириш, тишларни эгувчи кучланишга текшириш.
- Валларни тахминий ҳисоби: Валларнинг кўндаланг кесими бўйича буровчи моментни аниқлаш.
- Шестерня ва ғилдиракларнинг конструктив ўлчамлари: Шестерня ва ғилдиракларнинг диаметри, эни, ступица ўлчамларини аниқлаш.
- Редуктор корпусини конструктив ўлчамлари: Корпус девори қалинлиги, белбоғ қалинлигини аниқлаш.
- Подшипникнинг чидамлилигини текшириш: Таянч реакцияларини аниқлаш, эквивалент зўриқишни топиш.
- Редуктор деталларини жойлаштириш: Деталларни мустаҳкамликка ҳисоблашга тайёргарлик, шестерня ва тишли ғилдиракни конструкциясини чизиш.
- Илашишда бўлган тишларни ҳамда подшипникларни мойлаш: Мойлаш усулини танлаш, мой ваннасининг ҳажмини аниқлаш.