Бухгалтерия ҳисоби назарияси
Ushbu kitob бухгалтерия ҳисоби назарияси фанини ўрганувчи талабалар учун мўлжалланган. Унда бухгалтерия ҳисобининг моҳияти, предмети, усуллари, баланс тузилиши ва хўжалик жараёнларининг ҳисоби каби асосий мавзулар масалалар тўплами орқали ёритилади. Китобда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг назарий асослари, ҳисоб счётлари, бухгалтерия проводкалари ва ҳисобот шаклларига алоҳида эътибор қаратилган.
Asosiy mavzular
- Ҳисоб тўғрисида тушунча ва унинг тарихий ривожланиши, турлари: Ҳисобнинг шаклланишидаги омиллар, тарихий ривожланиши, ҳисоб турлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги, бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари ва ўлчов бирликлари.
- Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва методи: Хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги тушунча, активлар ва мажбуриятлар, бухгалтерия ҳисоби предмети ва методи, бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
- Бухгалтерия баланси: Баланс тушунчаси, иқтисодий аҳамияти, тузилиши, бўлимлари ва моддалари, балансни тузиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар.
- Хўжалик жараёнлари ҳисоби: Таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларининг моҳияти, уларда иштирок этувчи счётлар ва уларнинг иқтисодий мазмуни.
- Тайёр маҳсулотни омборга қабул қилиш ва сотиш жараёни ҳисоби: Тайёр маҳсулотни омборга қабул қилиш тартиби, омбор ҳисобини юритиш, сотиш жараёнларини ҳужжатлаштириш.
- Бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги хатоликларни тузатиш: Ҳисоб регистрларидаги хатоликларни тузатиш усуллари, корректура, қизил ёзув ва қўшимча проводка усуллари.