Иқтисодий таҳлил

Ушбу китоб иқтисодий таҳлил фанининг назарий ва услубий асосларини қамраб олган бўлиб, унда ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларини таҳлил этиш, фойда ва рентабеллик кўрсаткичларини баҳолаш, молиявий ҳолатни таҳлил қилиш каби мавзулар ёритилган. Китобда корхоналар фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар берилган.

Asosiy mavzular

  • Иқтисодий таҳлилнинг мазмуни ва аҳамияти: Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий таҳлилнинг роли, иқтисодий таҳлилнинг вазифалари, предмети ва усуллари, иқтисодий таҳлилнинг бошқа иқтисодий фанлар билан алоқаси.
  • Корхоналарнинг йиллик ҳисоботларини тўғри тузилганлигини қайта текшириш: Йиллик молиявий ҳисобот таркиби, бухгалтерия баланси, молиявий натижалар, асосий воситалар, пул оқимлари, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботларнинг таркиби ва ўзаро боғлиқлигини таҳлил этиш усуллари.
  • Саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш режаси ва динамикасининг таҳлили: Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг мақсадлари, вазифалари, турлари ва ассортименти бўйича таҳлил, режанинг бажарилиши ва динамикаси, саноат ялпи маҳсулоти ҳажмининг омилли таҳлили, маҳсулот сифатининг таҳлили.
  • Саноат маҳсулоти таннархининг таҳлили: Ишлаб чиқариш таннархининг мақсади ва вазифалари, умумий ҳажмининг таҳлили, бир сўмлик товар маҳсулоти харажатининг омилли таҳлили, таннарх таркиби ва тузилиши.
  • Саноат корхонасида фойда ва рентабеллик кўрсаткичларининг таҳлили: Фойда ва рентабелликнинг мақсади ва вазифалари, сотишдан олинган ялпи фойда ҳажмининг омилли таҳлили, сотилган саноат маҳсулоти рентабеллигининг таҳлили.
  • Саноат корхоналари молиявий ҳолатининг таҳлили: Корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил этишнинг мақсади ва вазифалари, бухгалтерия баланси асосида корхона мулки, капитали ва мажбуриятлари бўйича умумий молиявий аҳволини таҳлил қилиш.
  • Қишлоқ хўжалик корхоналарида маҳсулот етиштириш режасининг бажарилиши ва динамикасининг омилли таҳлили: Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигининг таҳлили, ўсимликчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши ва динамикасининг таҳлили, ялпи маҳсулотнинг ўзгаришига асосий воситалар ва улардан фойдаланиш даражаси ўзгаришининг таъсирини таҳлили.
  • Ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотлари таннархининг таҳлили: Ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотлари таннархининг таҳлили, харажатлар таркибидаги харажат моддалари ўзгаришининг омилли таҳлили.
  • Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ялпи пул даромади ва фойдаси режасининг бажарилиши ва динамикасини таҳлил қилиш: Қишлоқ хўжалик корхоналарида маҳсулотларни сотишдан олинган пул даромади режасининг бажарилиши ва динамикасини таҳлил қилиш, сотилган маҳсулот рентабеллигининг таҳлили.
  • Савдо корхонасида муомала харажатларининг таҳлили: Муомала харажатларини таҳлил қилишнинг мақсади ва вазифалари, муомала харажатларининг умумий ҳажми ва даражасининг ўзгаришини таҳлил қилиш, ўзгарувчан мехнат хақи фондининг омилли тахлили.
  • Савдо корхонасининг молиявий ҳолатининг таҳлили: Савдо корхонаси ялпи даромади режасининг бажарилишини таҳлил қилиш, савдо корхонаси фойдаси режасининг бажарилишини ва динамикасини таҳлил қилиш.