Электрон каталоглаштиришда кбк жадвалидан фойдаланишни автоматлаштириш

Ushbu битирув малакавий иш ахборот- ресурс марказлари фаолиятини автоматлаштиришга мўлжалланган дастурий воситалар билан ишлашни ўргатувчи мультимедия маҳсулотини ишлаб чиқиш мақсадида бажарилган ва бу 4 та бобда ўз аксини топган. Ишда “KARMAT-EK” тизими электрон каталогини шакллантиришни ўргатишга мўлжалланган мултимедия дастурининг тавсифи,бир ёки бир неча муаллифли, муаллифлари тўрт ва ундан кўп бўлган китоб библиографик тавсифини электрон каталог базасига киритиш технологияларини ўргатувчи мультимедия дастури яратишда фойдаланилган алгоритмлар келтирилган.

Asosiy mavzular

  • МУЛЬТИМЕДИЯ ТИЗИМЛАРИ: Мультимедия тизимларининг асосий тушунчалари, таърифлари ва атамалар, мультимедия технологияларининг тадбиқ қилиниши, мультимедия махсулотларини яратишда фойдаланиладиган дастурий воситалар, электрон дарсликларни яратиш воситалари классификацияси, ахборот ресурс марказлари ходимларини малакасини оширишда мультимедия воситаларидан фойдаланиш.
  • КАТАЛОГЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ ЎРГАТУВЧИ МУЛЬТИМЕДИЯ ДАСТУРИ: KARMAT – U тизимида “Бир муаллифли китоб”, “Икки муаллифли китоб”, “Уч муаллифли китоб”, “Муаллифлари тўрт ва ундан кўп нашр” библиографик тавсифларини киритиш алгоритмлари, Каталоглаштириш жараёнини ўргатувчи мультимедия дастур яратиш босқичлари.
  • КАТАЛОГЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ ЎРГАТУВЧИ МУЛЬТИМЕДИЯ МАХСУЛОТ ЯРАТИШНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ВА ТАШКИЛИЙ СТРУКТУРАС ҲАМДА ДАСТУРИ: Каталоглаштириш жараёнини ўргатувчи мультимедия дастур яратишнинг функционал ва ташкилий структураси, мультимедия махсулотини яратиш дастури.
  • ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ ВА МЕХНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ: Алоқа корхоналари ва ташкилотларида Меҳнат мухофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ва уларнинг бажарилиши устидан назорат, бино ва иншоотларни ёнғин ва портлаш хавфи бўйича гуруҳланиши, ишлаб чиқариш жараёнидаги ёнғин хавфини таҳлил қилиш.