Жиззах шахридаги 30-ўринли ошхонани вентиляция ва ҳавони муътадилаштириш тизимлари бўйича лойиҳалаш
Ushbu kitob O'zbekiston Respublikasi Oliy va O'rta maxsus ta'lim vazirligi tomonidan tasdiqlangan Самарқанд Давлат Архитектура ва Қурилиш Институти талабалари учун вентиляция ва хавони кондициялаш тизимлари фaни бўйича курс лойихасини бажаришга мўлжалланган ўқув қўлланмадир. Унда Жиззах шаҳридаги 30 ўринли ошхонани вентиляция қилиш ва хавони муътадиллаштириш тизимларини лойиҳалашни бажариш тартиби кўрсатилган.
Asosiy mavzular
- Кириш: Ҳавони совитиш, ҳавони совитиш тизими, вентиляциянинг аҳамияти ва вазифалари ёритилади.
- Вентиляция қурилмаларининг тузилиши ва турлари: Вентиляция тизимларининг асосий қисмлари, марказдан қочма ва ўқидан кўриб ўқидан чикувчи вентиляторларнинг тузилиши ва ишлаш принциплари баён этилади.
- Бинолар вентиляция тизимларининг тузилиши: Турар жой, жамоат ва саноат биноларида вентиляция тизимларини ташкил этиш хусусиятлари кўрсатилади.
- Бинога бериладиган ҳавога ишлов бериш: Ҳавони тозалаш, иситиш, совитиш ва қуритиш усуллари, шунингдек, ишлов бериш камераларининг тузилиши ва вазифалари тавсифланади.
- Ташқи ва ички ҳавонинг ҳисобий параметрлари: Турли иқлим шароитлари учун ҳавонинг ҳарорати, намлиги ва босимини аниқлаш усуллари келтирилади.
- Ҳаво алмашинувини аниқлаш: Хоналардаги зарарли моддаларни ҳисобга олган ҳолда ҳаво алмашинувини аниқлаш формулалари ва тартиби берилади.
- Умумий мулжалланган узатувчи ва чиқарувчи ҳаво алмаштириш тармоқлари: Ҳаво йўллари ва каналларининг ҳисоби, улардаги босим йўқотишларини аниқлаш усуллари тавсифланади.
- Ҳаво фильтрлари ҳисоби: Ҳаво тозалашда қўлланиладиган фильтрларнинг турлари ва уларни ҳисоблаш усуллари баён этилади.
- Ҳавони иситкичлар (калориферлар) ҳисоби: Ҳавони иситиш қурилмаларининг турлари ва уларни ҳисоблаш усуллари келтирилади.
- Вентиляторни танлаб олиш: Вентиляторларни танлаш учун асосий параметрлар ва усуллар кўрсатилади.