Чиноз тумани «Дил Гиѐ Файз Барака» фермер хўжалигида урчитилаѐтган голштин зотига мансуб сигирларини хўжалик фойдали хусусиятлари.

Краткое описание:


Хозирги кунда Республика ахолисига чорвачилик махсулотларини кўпайтириш хамда махсулотлар билан таьминлаш муаммолардан бири бўлиб турибди. Мустақиллик йилларида қабул килинган Ўзбекистон Республикасининг ―Фермер хўжалиги тўғрисида‖ги, ―Деҳкон хўжалиги тўғрисида‖ ги. ―Қишлоқ хужалиги тугрисидаги кооперативи(ширкати)тугрисада‖ ги ―Насилчилик тўғрисида‖ ги, ―Ветеринария тўгрисида‖ ги ва бошка катор конунлар сохадаги муносабатларни хукукий асосини ташкил этади. Чорвачиликни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари амалга оширилиши натижасида 2006-2013 йиларда мамлакатда чорва моллари бош сонини, чорвачилик махсулотлари ҳажмини кўпаитиришга ва сифатини яхшилашга, яги иш ўринлари яратиш хамда ахоли турмушининг фарованлигини оширишга эришилди. Соҳада иктисодий-ижтимовий ва ишлаб чикариш муносабатлари хамда тегишли инфратузилмалари шаклланишида фуқоролик жамияти институтлари хам ўз хиссаларини қўшиб келишмокда. Жумладан, Чорвачилик махсулотлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси, ―Насил- хизмат‖ уюшмаси , Парранда саноатчилари уюшмаси, Асаларичилар уюшмаси, Ветеринария мутахассислари уюшмаси,‖Agro Biznes inform‖ иктисодий- ижтимоий ихтисослашган журнали ва ―Зооветеренария‖ илмиий-оммабоп журнали уз йуналишларидан келиб чиккан холда сохани қўллаб –қувватлаб келишмокда. Дарҳақиқат, соҳа ривожи турмушимиз тўкин-сочинлиги, ободлиги даражасини бир сўз билан айтганда, фаровонлигини янада ошириш шубҳасиз. Ушбу муаммоларни бартараф етиш мақсадида Республикамиз Президенти И.А. Каримов тамонидан 2008 йил 21-апрелда ПҚ-842-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор авваламбор, шахсий ѐрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва молларининг сонини яна кўпайтиришни рағбатлантиришга, шу асосда қишлоқ ахалисининг бандлик даражасини ва даромадларини оширишга,гўшт-сут махсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсишини хамда ички истеьмол бозорининг тўлдиришини таьминлашга қаратилган.



Автор: Қўчқоров Баҳром Шавкат ўғли.
Издано: в 2014 году
Категория: Дипломная работа / Выпускная квалификационная работа
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив