Қора-ола зотли биринчи туғишдаги сигирларни сут маҳсулдорлигини ошириш омилларини таҳлил қилиш

Краткое описание:


Чорвачилик сохаси аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини таъминловчи асосий манбалардан бири бўлиб, республикада ишлаб чиқарилаѐтган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улушининг 42,2 фоизи ташкил этади. Кейинги йилларда чорвачиликни ривожлантириш борасида 2006 йил 23 мартда қабул қилинган ПҚ-308-сонли ва 2008 йил 28 апрелдаги ПҚ- 842–сонли қарорлар ва 2006-2010 йилларда чорвачиликни ривожлантиришга мўлжалланган Дастурларнинг қабул қилиниши чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни сохаларини ривожлантиришини таъминлади. Президентимиз томонидан сохани ривожи учун қабул қилинган 2 та юқоридаги қарорлари ва ушбу қарорлар билан чорвачилик сохасига берилган имтиѐзлар эвазига, иқтисод қилинган маблағлар наслчилик ишларини яхшилашга ва маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги ҳисобига қатор ижобий натижалар қўлга киритилди. Жумладан, кейинги уч йил мобайнида қорамоллар бош сонининг кўпайиши барча вилоятларда ўртача 113 фоизга тўғри келди, ѐки Республика бўйича уларнинг ўртача сони 2011 йилда 9 млн 642,5 минг бошдан 2013 йилда 10 млн 500 минг бошга кўпайди. Алоҳида таъкидлаш жоизки Республика чорвачилиги асосан ахолининг шахсий ва дехқон хўжаликларида шаклланган ва улар хисобидан жадал кўпаймоқда. Жумладан қорамолларнинг 93,7 фоизи ва сигирларнинг 94,7 фоизи ушбу хўжаликлари тоифасига тўғри келади. Республикамизда чорвачилик фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларда наслли қорамоллар подасини кенгайтириш, насл ядросини мустаҳкамлаш, қорамоллар маҳсулдорлигини ошириш мақсадида республикамизга 2006-2013 йиллар мобайнида четдан 24,2 минг бошдан 4 ортиқ наслли урғочи тана ва ғунажинлар импорт қилинди ва кўпгина наслчилик фермер хўжаликлари янгидан шаклланди. Ҳозирги кунда қорамолчилик йўналишидаги наслчилик хўжаликлари сони 414 тага етказилиб, уларда 99 минг 460 минг бош юқори наслдор қорамоллар парвариш қилинмоқда. Биргина 2011 йилда уларда 6 мингдан ортиқ наслли моллар тайѐрланди ва аукцинлар орқали сотилди. Қорамолларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик имкониятларини оширишда наслчилик–селекция ишларида хам ижобий ўзгаришларга эришилмоқда. Завод типидаги наслчилик фермер хўжаликлари ва корхоналари импорт қилинган голштин ва швиц зотли моллар хисобидан шаклланмоқда.



Автор: Мирзахметов Нурбол Султонбек уғли.
Издано: в 2014 году
Категория: Дипломная работа / Выпускная квалификационная работа
Загрузка...
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив