Субтропик ўсимликларининг парвоналари ва уларга қарши кураш чораларини тахлил қилиш

Краткое описание:


Мамлакатимизда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан янги ва сифатли мева ва сабзавотлар билан таъминлашга катта аҳамият берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 октябрдаги “Экин майдонларини оптималлаштириш ва озиқ-овқат экинлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни бойитиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги Қарорида озиқ-овқат экинлари ишлаб чиқаришни ошириш, уларнинг ассортиментини кенгайтириш ва аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашни яхшилаш кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 февралдаги “Сабзавот, полиз, картошка, мева ва узум маҳсулотларини етиштиришни 30-40 фоизга кўпайтириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, ички истеъмол бозорларни тўлдириш ва нарх наволарни 20 фоизгача камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги 0310-24-сонли баѐнномасида мева- сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Инсон узоқ умр кўриши, соғлиғи ва ишлаш қобиляти тўғри овқатланиши ҳамда истеъмол қиладиган маҳсулот сифатига боғлиқдир. Соғлиқни меъѐрий кўрсатгичларида бўладиган айрим ўзгаришлар витаминлар, минерал тузлар, антиоксидиантлар ҳамда бошқа биологик фаол моддаларни етишмаслиги муҳим сабаб бўлади. Шу сабабли бу моддаларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бундайлар қаторига, аввало, мева мансуб бўлиб, уларни бу хоссаларига кўра “саломатлик булоғи” деб атайдилар. Қишлоқ хўжалигида мураккаб ва кўп қиррали соҳалардан бири бўлган мевачиликнинг асосий вазифаси республикамиз аҳолисини сифатли ва экологик тоза ҳўл мевалар, резавор-мевалар билан таъминлашдан иборат. Мевачилик қишлоқ хўжалигининг ҳисобланади. Мева дарахтлари ва токнинг турли хил тупроқ, иқлим ва агротехника шароитида ўстирилиб, уларнинг меваларини янгилигида, қуритилган ҳамда қайта ишланган ҳолда истеъмол қилиш мумкин.



Автор: Муйтенбаев Ғабит Сабит ўғли.
Издано: в 2015 году
Категория: Дипломная работа / Выпускная квалификационная работа
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив