“Шарқ” корхонасидаги қорамол фермасида голланд зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлиги

Краткое описание:


Ҳозирги пайтда мамлакатимиз аҳолисининг чорвачилик маҳсулотларига тобора ошиб бораѐтган эҳтиѐжини қондиришда республикамизда урчитилаѐтган қорамол зотларининг насл ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини янада такомиллаштириш муҳим амалий аҳамият касб этади. Бу эса молларни озиқлантириш ва асраш шароитларини яхшилаш билан бирга селекция-наслчилик ишларини ҳам яхшилашни тақозо этиб, уларнинг хўжалик фойдали белгиларига таъсир этувчи бошқа омилларни ҳам ҳисобга олиш муҳимлигидан далолат беради. Ўзбекистонда урчишга режалаштирилган қорамол зотлари орасида бош сони ва маҳсулдорлиги жиҳатидан қора-ола зотли моллар энг етакчи ҳисобланади. Шунга қарамасдан бу қорамол зоти янада такомиллаштиришга муҳтож, чунки кўплаб хўжаликларда сигирларнинг сут маҳсулдорлиги талаб даражасида эмас, сутининг таркибидаги ѐғ камайганлиги, елин сифати ва экстерьерида камчиликлар учрайди. Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида яхши озиклантириш ва асраш шароитида бу зот қорамолларида танлаш ва жуфтлаш ишларини олиб бориш селекция-наслчилик ишларининг олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Шунингдек, қора-ола зотини такомиллаштиришда жахон генофондига хос зотларнинг генетик Голланд зотли қорамоллар хозирги найтда жахонда сигирларнинг сут махсулдорлиги бўйича энг етакчи зот бўлиб ҳисобланади. Шу боис турли минтақаларда қора-ола зотини такомиллаштиришда голпггин зотинниг буқаларидан чатиштиришда кенг фойдаланилади. Чатиштириш жараѐнидан олинган авлоднинг маҳсулдорлиги ота-онасининг маҳсулдорлигига чамбарчас боғлиқ бўлади, шунинг учун бу омилни ҳисобга олган ҳолда танлаш ва жуфтлаш ишларини амалга ошириш юқори маҳсулдор подалар яратиш суръатини оширишда муҳимдир. Бу йўналишдаги тадкиқотлар эса соҳа учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ишнинг долзарблигини белгилайди.



Автор: Д.Урумбаев.
Издано: в 2014 году
Категория: Дипломная работа / Выпускная квалификационная работа
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив