RHAPONTICUM CARTHAMOIDES, SILENE PRAEMIXTA, AJUGA TURKESTANICA ВА FERULA TENUISECTA ўсимликларидан олинган экдистероидлар ва терпеноид спиртларининг мураккаб эфирлари асосида дори воситаларининг субстанцияларини ишлаб чиқариш технологияларини яратиш

Краткое описание:


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Турли касалликларнинг олдини олувчи ва уларни даволовчи дори воситаларининг ичида табиий қувват берувчилар муҳим ўрин тутади. Ўзининг ноёб хусусиятлари, даволовчи спектрларининг кенглиги, ножўя таъсири ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларининг ўта камлиги учун қувват берувчи таъсирга эга дори воситалари бир қатор касалликларнинг олдини олувчи ва даволовчи сифатида қўлланилмоқда. Ўсимлик хом ашёларидан олинган эстрогенлар фаоллиги бўйича синтетик усул билан тайёрланган дори воситаларидан қолишмайди. Лекин табиий дори воситаларининг ножўя таъсири анча кам, улар аллергия чақирмайди ҳамда тератоген ва кумулятив хусусиятларга эга эмас. Фитоэстрогенлар тухумдонлар фаолиятининг ўзгариши, аменорея, олигоменорея, ҳайз фаолиятининг ўзгариши, бепуштлик ва бошқа шу каби гинекологик касалликларнинг олдини олиш ва даволашда кенг қўлланилади. Эстроген таъсирга эга воситаларга чорвачилик ва паррандачилик соҳаларида ҳам талаб кучли. Чорвачиликда эстрогенлар чорвалар куюкишини тезлаштиришда ишлатилади. Паррандачиликда эса паррандаларнинг вазнини ошириш ҳамда товуқларнинг тухум қўйиш самарадорлигини оширишда қўлланилади.



Автор: Маматханов Ахматхон Умарханович.
Издано: в 2014 году
Категория: Диссертация / Автореферат
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив