Амир Темурга муносиб ворислар

Краткое описание:


Маълумки, ҳар бир халқ, ҳар бир инсон ўз авлод-аждоди тарихини билишга, ўзлигини англаб етишга интилади. Чунки ўз юрти, аждодлари тарихини билмаган ва миллий қадриятларини унутган халқда миллий ғурур бўлмаганидек, насл-насабини, авлод-аждоди кимлигини билмаган инсонда ҳам ғурур бўлмайди. Ғурур туйғусини шакллантириш учун,албатта тарихий хотирани тиклаш лозим бўлади. Халқимизда, айниқса юртимизни келажагини ҳал қилувчи кучи бўлган ѐшларда тарихий хотирани тиклашнинг самарали усулларидан бири эса, буюк аждодларимиз ҳаѐти ва фаолияти билан таништиришдир. Мазкур китобда Амир Темур амалга оширган буюк ишлар билан бир қаторда навқирон юртимизда эришилган ютуқлар таҳлил қилинган. Энг муҳими, аждодларга бўлган ҳурмат ва бугун ўзингиз амалга оширган буюк ишлар ҳақида ўқиш, албатта, ҳар жиҳатдан мароқлидир. Ўйлаймизки, бу китоб шонли Ватанимизнинг тарихий кунларини ѐритадиган муҳим китоблардан бири бўлиб қолади.



Автор: Султонов, Комилжон.
Издано: в 2014 году
Категория: Другие / Методические указания
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив