Ёрдамчи тарих фанидан

Краткое описание:


Истиқлол йилларида Ўзбекистон ҳаётининг барча жабҳаларида туб ислохотлар ўтказилмоқда, янгиланиш жараёни бормоқда. Бундай туб ўзгаришлар тарихшуносликда яққол сезилмоқда. Тарих фанларининг мазмуни ва моҳияти, истиқлол мафкураси, тарихшуносликда шаклланаётган холислик ва адолат тамойиллари асосида ўрганилмоқда. Ўша ўзгаришлар жараёнида ёрдамчи тарих фанлари ҳам тарих фанлари сифатидаги мақомга эга бўлди. Ёрдамчи тарих фанлари шунчаки давлатлар тарихи ҳақида маълумот берувчи соха бўлиб қолмай, балки турли мамлакатларнинг муайян тарихий даврдаги хронологиясини, жайлашуви ва чегараларини, тили ва ёзувини, пул бирлиги ҳамда иқтисодий – сиёсий ҳаётини чуқур тахлил қилишда зарур бўлган маълумотларни ўзида мужассам этган фандир. Ушбу ўқув қўлланма таълим тўғрисидаги низом ва Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ яратилди. Унда Ёрдамчи тарих фанларининг мақсад ва вазифалари, мазмуни тўғрисида бакалавриат талабаларига маълумот берилади. Уни яратишда мавжуд илмий адабиётлар, қўлланмалар, интернет материаллари ҳамда асосан Тошкент, «Ғаn vа tехnоlogiya», 2008 йилда чоп этилган Ў. Мансуров, А. Сайдуллаев, О.Раҳматуллаеваларнинг Ёрдамчи тарих фанлари учун методик қўлланмаларидан кенг кўламда фойдаланилди.



Автор: А.Аҳмедов, Ш.Қамбарова, С.Ҳамроқулов..
Издано: в 2008 году
Категория: Другие / Методические указания
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив