Понятие нормы банковского права, структура, виды и сфера действий нормы банковского права, понятие, объект, и его составная часть банковских правоотношений, виды банковских правоотношений, субъекты банковской деятельности: субъект банковского права и субъект банковских правоотношений.
Демократия халқнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражасидан илгарилаб кета олмайди. У аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражаси билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий ҳодисадир
Мазкур мақолада хўжалик ишлари бўйича процессуал ҳужжатлар ва уларни расмийлаштиришнинг назарий-амалий жиҳатлари тадқиқ этилган. Хўжалик ишлари бўйича процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.
Мазкур мавзу юзасидан олиб бориладиган илмий тадқиқот ишининг асосий мақсади бўлиб, акциядорлик жамиятларида меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, уларни илмий жиҳатдан ўрганиш, Меҳнат кодекси ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг уйғунлашуви ҳамда акциядорлик жамиятининг корпоратив бошқарув органлари бўлган Кузатув кенгаши, Корпоратив бошқарувчи ва ижро этувчи орган раҳбари меҳнатини меҳнат ҳуқуқий нормалар орқали тартибга солиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, хулосалар тайёрлаш орқали ушбу соҳа илмий назарий асосларини мустаҳкамлашдан иборат.
Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасию, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ижтимоий таъминот ҳуқуқидаги ўрни, нодавлат пенсия таъминоти ва уни ривожлантириш истиқболлари, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти субъектларини ёритиб берган.
Мазкур ўқув қўлланмада фуқароларни ижтимоий таъминот олишга бўлган ҳуқуқлари ,давлат пенсия таъминоти олишга оид қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқий воситалар, уларни қўллаш, пенсиянинг ижтимоий таъминот тизимида тутган ўрни, унинг мақсад ва вазифалари, пенсия турлари, субъектлари уларни тайинлаш ва ҳисоблаш, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти ва унинг ўзига хос хусусиятлари, бюджетдан ташқари пенсия ва унинг фаолияти, ижтимоий таъминоти тизимида давлат идоралари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолияти,ривожланган айрим хорижий мамлакатларнинг ижтимоий таъминотга оид қонунчилиги тахлили ёритилган.
Тадқиқот ишининг мақсади мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш, иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришни кўзлаган ҳолда солиқ назорати таркибий қисми бўлган солиқ текширувлари соҳасида ҳуқуқий масалаларини илмий тадқиқ этиш, шунингдек мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатларини, уларни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ҳорижий тажрибани таҳлил қилишдир.
Солиқ органлари ва мансабдор шахсларини жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий асосларини таҳлил қилиш асосида миллий қонунчилигимизни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади.
Божхона соҳасидаги халқаро битимларнинг миллий қонунчилигимиздаги тутган ўрнини таҳлил қилиш асосида миллий қонунчилигимизни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштириш комплекс тарзда ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали, уни ўрни ва ролини ҳамда қўлланилишининг ҳуқуқий асосларини таҳлил қилиш ва аниқлаш, шулар натижасида солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

Сўровнома

Оцените работу движка

Бошқа сўровномалар