Тижорат банкларининг ликвидлилик даражасини ошириш методологиясини такомиллаштириш

Жаҳон мамлакатлари иқтисодиётининг барқарор суръатларда тараққий этиб бориши банк тизими ликвидлилигининг мустаҳкам даражада таъминланганлигига бевосита боғлиқдир. Бугунги кунда қатор мамлакатлар иқтисодиётида давом этаётган инқирозли вазиятлар хусусан, инвестицияларни жалб этишда миллий пул бозорлари фаолиятининг халқаро миқёсда интеграциялашуви кучайиши таъсирида мамлакат банк тизими ликвидлилик даражасининг заифлашуви, шунингдек, банкларнинг актив ва пассивлари номутаносиблиги натижасида миллий иқтисодиётларнинг рецессия томон юз тутиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ҳозирда аксарият хорижий мамлакатлар банк тизимида инқирознинг салмоғи сезиларли даражада ортиб бормоқда. Хусусан, бундай салбий тенденциялар Греция, Ирландия, Португалия, Испания, Кипр каби мамлакатлар банк тизимида жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Муаллиф: Абдуллаев Алтинбек Янгибаевич
Нашр қилинган йили: 2018

Юклаб олиш

Бу ҳам фойдали бўлиши мумкин

Фикр қолдириш

Муаллиф ва фойдаланувчиларга сизнинг фикрингиз фойдали бўлиши мумкин.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Фикрлар 0