Мустақилликка эришилган кундан бошлабоқ, истиқлол туфайли Ўзбекистонда улкан ўзгаришлар юз берди. Юртимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиб, тараққиёт сари барча соҳаларда дадил ривожланиб бормоқда.
Xizmatlar muhim soha sifatida bizning faoliyatimizning barcha tomonlariga sezilarli ta’sir qiladi. Shu sababli servis faoliyati odamlarning moddiy hayot ta’minotida ma’lum rol o‘ynaydi va hozirda u ikkita muhim tomonlar jalb qilingan keng xo‘jalik faoliyati «maydoni» sifatida qaralmoqda. Unda xizmatlar ishlab chiqaruvchi va foydalanishni taklif etuvchi ixtisoslashgan tuzilmalar mavjud.
Кадрлар тайёрлаш милий дастурини амалга оширишда бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларини ҳозирги замон янги технологияси, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда энг янги ускуналар билан жиҳозланган ва классик илмий потенциалга асосланган технологик жараён билимлари билан таништириш ва уни ишлаб чиқаришга жорий қилишни ўргатиш муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу қўлланма«Материаларни кесиб ишлаш, дастгоҳлар ва асбоблар» фанининг Давлат таълим стандартида кўрсатилган дастур асосида ёзилган. У меҳнат таълим йўналиши ва айрим машинасозлик мутахассисликларини кундузги ва сиртқи бўлим талабалари учун мўлжалланган. Қўлланмада15 та маъруза матнлари берилган бўлиб, улар икки қисмга ажратилади. Биринчи қисмда кириш, фаннинг машинасозликда тўтган ўрни ва уни истиқболлари ҳамда кесиб ишлаш назариясини асосий қонуииятлари келтирилган. Жумладан қиринди ҳосил бўлиш жараёни билан боғлиқ. Бўлган физик, химиявий ва механиқавий қонунлар ва уни талқинлари кесиш зонасидағи иссиқлик ва кучларни ҳосил бўлиш қонуниятлари, кесиш режимларига турли факторларнинг таъсири, материалларни кесиб ишланувчанлиги, ишлов берилган сиртларнинг тозаликлари кабилар. Иккинчи қисмда металл кесиш дастгоҳларининг классификациялари ва уларда кесиш назарияси қонунларини талқин қилиниши, асосий кесувчи асбоблар ва уларни ишлатилиш соҳалари, энг янги замонавий дастгоҳлар ва ишлаб чиқариш модуллари ҳамда турли материалларга ишлов беришнинг электр физикавий ва электр химиявий усулларидан фойдаланишлар баён этилган. Ҳар бир маъруза матни режа, матн, назорат саволлари, адабиётлар ва таянч иборалардаи иборат. Матнларни ёзишда ушбу соҳа классик намоёндаларининг илмий ишлари ва муаллифнинг илмий изланишлари материалларидан ҳам фойдаланилган.
Янгиликлар бозорни шакллантиради, инвестициялар капитал бозорини, янгилик киритиш эса бозордаги соф рақобатни шакллантиради.
Қисқа муддат оралиғида республикани жаҳон бозорига олиб чиқиш учун умумий ишлаб чиқариш самарадорлигини кўтариш, бошқарув аппаратининг якуний натижаларига қаратилганлигини, бозор эҳтиёжини тўлақонли қондириш каби ишларни бажариш лозим.
Ҳозирги кунда давлатнинг иқтисодиётдаги ривожланиш жараёнларига аралашуви, иқтисодиётнинг эса режа асосида ривожланиши заруриятга айланди. Режа ишлаб чиқаришнинг таркибий қисми бўлиб қолди. Шу маънода иқтисодиётнинг режа асосида ривожланиши ижтимоий тараққиётнинг барча жабҳаларига тегишли. Аммо у жамият ишлаб чиқариш кучлари ривожланиш даражасига боғлиқ.
Мавзунинг долзарблиги Меҳнат ресурсларини бошқариш - бошқариш назариясининг асосий йўналишларидан биридир. Шунинг учун ҳам давлатимиз ўтиш даври жараёнини босиб ўтаётган ҳозирги даврда меҳнат ресурсларини бошқариш соҳасида ҳам назарий, ҳам амалий тажрибаларни орттиришнинг аҳамияти ва тутган ўрни беқиёсдир.
Ижтимоий муҳофаза қилишни амалга ошириш, ижтимоий муҳофаза механизмини такомиллаштиришда сифат жиҳатидан янги босқич зарурлиги объектив жиҳатдан етилди. Шу муносабат билан энди умумий ижтимоий муҳофаза тизимидан ишончли ижтимоий кафолатлар ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимига изчил ўтиш мақсадга мувофиқ бўлиб қолди.

Сўровнома

Оцените работу движка

Бошқа сўровномалар