Материалларни кесиб ишлаш дастгоҳлар ва асбоблар

Кадрлар тайёрлаш милий дастурини амалга оширишда бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларини ҳозирги замон янги технологияси, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда энг янги ускуналар билан жиҳозланган ва классик илмий потенциалга асосланган технологик жараён билимлари билан таништириш ва уни ишлаб чиқаришга жорий қилишни ўргатиш муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу қўлланма«Материаларни кесиб ишлаш, дастгоҳлар ва асбоблар» фанининг Давлат таълим стандартида кўрсатилган дастур асосида ёзилган. У меҳнат таълим йўналиши ва айрим машинасозлик мутахассисликларини кундузги ва сиртқи бўлим талабалари учун мўлжалланган. Қўлланмада15 та маъруза матнлари берилган бўлиб, улар икки қисмга ажратилади. Биринчи қисмда кириш, фаннинг машинасозликда тўтган ўрни ва уни истиқболлари ҳамда кесиб ишлаш назариясини асосий қонуииятлари келтирилган. Жумладан қиринди ҳосил бўлиш жараёни билан боғлиқ. Бўлган физик, химиявий ва механиқавий қонунлар ва уни талқинлари кесиш зонасидағи иссиқлик ва кучларни ҳосил бўлиш қонуниятлари, кесиш режимларига турли факторларнинг таъсири, материалларни кесиб ишланувчанлиги, ишлов берилган сиртларнинг тозаликлари кабилар. Иккинчи қисмда металл кесиш дастгоҳларининг классификациялари ва уларда кесиш назарияси қонунларини талқин қилиниши, асосий кесувчи асбоблар ва уларни ишлатилиш соҳалари, энг янги замонавий дастгоҳлар ва ишлаб чиқариш модуллари ҳамда турли материалларга ишлов беришнинг электр физикавий ва электр химиявий усулларидан фойдаланишлар баён этилган. Ҳар бир маъруза матни режа, матн, назорат саволлари, адабиётлар ва таянч иборалардаи иборат. Матнларни ёзишда ушбу соҳа классик намоёндаларининг илмий ишлари ва муаллифнинг илмий изланишлари материалларидан ҳам фойдаланилган.

Муаллиф: Т.Обидов
Нашр қилинган йили: 2010

Юклаб олиш

Бу ҳам фойдали бўлиши мумкин

Фикр қолдириш

Муаллиф ва фойдаланувчиларга сизнинг фикрингиз фойдали бўлиши мумкин.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Фикрлар 0