Дистиллят фракцияларини ребойлерда буғлатиш самарадорлигини ошириш йўлларини тадқиқ этиш

Ребойлерларда амалга оширилаётган жараёнларнинг такомиллашмаганлиги ва иссиқлик узатиш самарадорлигининг юқори эмаслиги сабабли улар кўп миқдорда иссиқлик энергиясини истеъмол қилиши, катта габарит ўлчамга ва оғир вазнга эгалиги ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишнинг мураккаблиги ва давомийлиги билан тавсифланади. Шу сабабдан, мазкур ускуналарда амалга оширилаётган иссиқлик алмашиниш жараёнларни жадаллаштириш асосида уларнинг технологик самарадорлигини оширишнинг илмий-амалий асосларини яратиш долзарб муаммо ҳисобланади. Нефть-газ конденсати аралашмаларини қувурли иссиқлик алмашиниш ускуналарида углеводородли иссиқлик ташувчилардан фойдаланиб, қайнатиш жараёнини жадаллаштириш ҳисобига рибойлернинг иш самарадорлигини ошириш асосий мақсад ва вазифаларига киради.

Муаллиф: Розикова Дилшода Aбдуллажановна
Нашр қилинган йили: 2014

Юклаб олиш

Бу ҳам фойдали бўлиши мумкин

Фикр қолдириш

Муаллиф ва фойдаланувчиларга сизнинг фикрингиз фойдали бўлиши мумкин.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Фикрлар 0