Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида фосфорли ва мураккаб азотфосфорли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Қишлоқ хўжалигини жадал суратларда ривожлантириш ва унинг минерал ўғитларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш бутун дунё бўйича долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки, минерал ўғитларни қўллаш эвазига қишлоқ хўжалик экинларини ҳосилдорлиги ўртача 40-50% га оширилади. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини азотли, фосфорли ва калийли ўғитларга бўлган эҳтиёжини таъминловчи кимё саноатининг йирик тармоқлари яратилган. Ҳозирги кунда Республикамиздаги фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотлари ассортименти асосан мураккаб азотфосфорли ўғитлардан ташкил топган. Мураккаб азотфосфорли ўғитлар экиш билан бирга ва экинларни озиқлантириш даврида кенг қўлланишга мўлжалланган. Бирламчи фосфорли ўғитлар эса айнан кузги шудгор остига қўлланилганда самараси анча юқори бўлади. Шунга кўра концентрланган бирламчи фосфорли ўғитлар олишнинг янги технологиясини яратиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Муаллиф: Реймов Ахмед Мамбеткаримович
Нашр қилинган йили: 2014

Юклаб олиш

Бу ҳам фойдали бўлиши мумкин

Фикр қолдириш

Муаллиф ва фойдаланувчиларга сизнинг фикрингиз фойдали бўлиши мумкин.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Фикрлар 0