Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий ривожида халқ маънавиятини юксалтиришнинг аҳамияти

Маънавият - инсон қалбида, кўнгил кўзгусида акс этган Ҳақиқат нуридир, дейилган таъриф биринчи марта ишлатилганда, баъзи файласуфларимиз уни диний-мистик таъриф деб баҳоладилар . Дарҳақиқат, бу таъриф тасаввуфий талқинларга суянган сўфиёна, рамзий таърифдир. Зотан бошқача таъриф бу чексиз моҳиятни чеклаб қўйиши мумкин. Сўфий уламоларимиз “Ҳақ асрори” ҳақида фақат ишора, рамз, тимсол билан cўзлаганлар, чунки Ҳақ илми биз учун “ғайб илми” дир, инсон мулоҳазалари эса доимо нотугал ва нотўкис. Аммо, барибир, инсон ақли бир нарсаларни аниқроқ, муайянроқ билгиси келади, у яхлит ёғдуни ҳам камалак рангларига ажратмагунича кўнгли жойига тушмайди. Инсон ақли, аниқроғи, мантиқий тафаккур, ҳар қандай ҳаётий уйғунликнинг ички таркибини бирма-бир кўздан кечириб чиқиш, унинг қисмларини, буларнинг бир-бирига нисбатини таҳлил ва тадқиқ этмоққа қизиқади, шуни амалга оширмаса, ичи ёниб, юраги оловлана беради.

Муаллиф: Хидиров М
Нашр қилинган йили: 2013

Юклаб олиш

Бу ҳам фойдали бўлиши мумкин

Фикр қолдириш

Муаллиф ва фойдаланувчиларга сизнинг фикрингиз фойдали бўлиши мумкин.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Фикрлар 0