Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 1000 га яқин атамани ўз ичига олади. Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассисларига, илмий ходимларга, таржимонларга, ўқитувчиларга ва талабаларга мўлжалланган.
Мазкур луғат дастурлашда кенг қўлланиладиган 1300 тага яқин атама ва тушунчаларни ичига олади. Луғатда рус ва ўзбек тилларидаги атамалар ва таърифлар ҳамда шу атамаларнинг инглиз тилидаги муқобиллари келтирилган.
Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 600 тадан ортиқ атамани ўз ичига олади. Унда атама ва таърифлар рус ва ўзбек тилларида, бу атамаларнинг эквивалентлари эса инглиз тилида берилган. Ҳар бир атама учун нафақат ўзбекча эквивалент, балки унинг таърифи ҳам келтирилган. Бу луғатдан маълумот узатиш бўйича мутахассислар тайёрлашда фойдаланишга имкон беради.
Ушбу луғатга киритилган атама ва уларнинг таърифлари ёки тушунчалар радиоалоқа тилининг лексика тизимига киради. Луғатда: – радиочастота спектри (РЧС) ва ундан радиоалоқа хизматлари мақсадларида фойдаланиш; – радиоэлектрон воситалар (РЭС) нинг таърифи; – электромагнит мослашув (ЭММ) ва электромагнит вазият характеристикаси мавзулари бўйича асосий тушунчалар ва уларнинг изоҳлари келтирилган.
Луғат, алифбо тартибида жойлаштирилган 600 дан ортиқ атамани ўз ичига олади. Луғатда рус ва ўзбек тилларидаги атамалар ва таърифлар ҳамда шу атамаларнинг инглиз тилидаги муқобиллари келтирилган. Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассислари, илмий ходимлар, таржимонлар, ўқитувчилар, аспирантлар ва талабаларга мўлжалланган.
Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган, қуйидаги йўналишлар бўйича тегишли таърифлари бўлган 600 дан ортиқ атамани ичига олади: - асосий тушунчалар; - телекоммуникациялар тармоқлари; - телекоммуникациялар тармоқларининг четки (телефон) қурилмалари; - коммутацион (телефон) ускуна; - коммутация майдони ускунаси; - коммутацион асбоблар. Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассисларига, илмий ходимларга, таржимонларга, ўқитувчиларга, аспирантлар ва талабаларга мўлжалланган.
Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 600 дан ортиқ терминларни ўз ичига олади. Луғатда рус, ўзбек ва инглиз тилларидаги терминларнинг номи ва уларга мувофиқ таърифлар рус ва ўзбек тилларида келтирилган. Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги мутахассислар, илмий ходимлар, таржимонлар, ўқитувчилар, талаба ва аспирантлар учун мўлжалланган.
Луғат телекоммуникация соҳасидаги манбаларнинг турларини лойиҳалаш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи кенг доирадаги мутахассисларга мўлжалланган. Луғатдан шунингдек, ушбу йўналишдаги адабиётлар билан ишлайдиган талабалар, аспирант ва ўқитувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Алоқа линиялари ва узатиш тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати республикада биринчи марта нашр қилинмоқда. Луғат атамашунослик ва луғатлар хизмати мутахассисларининг, шунингдек, бошқа мутахассисларнинг меҳнати самарасидир. Луғатни тузишда техникага оид хорижий адабиётлардан, маълумотнома характеридаги нашрлардан, ўқув-қўлланмаларидан ҳамда интернет материалларидан фойдаланилди. Луғат алифбо тартибида жойлашган 1400 дан ортиқ атамани ўз ичига олади. Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассисларига, илмий ходимларга, таржимонларга, ўқитувчиларга, аспирантлар ва талабаларга мўлжалланган.

Сўровнома

Оцените работу движка

Бошқа сўровномалар