Ipakchilikda ozuqa bazasini yaratish va tut barglarining barg xosildorligini aniqlash usullari

Краткое описание:


Анжир (Фиcус cариcа Л.) –тутдошлар (анжиргуллилар) оиласига мансуб субтропик мева тури. Туркия, Жазоир, Европанинг жанубида, АҚШда катта майдонларни эгаллайди. Кавказ, Ўрта Осиё, Қримда ҳам етиштирилади. Анжир дарахтининг бўйи 4 -10 м, шохлари қалин, ёйилиб ўсади, новда, барг ва мевасида сутсимон шира бор. Барги йирик, 3-7 бўлмали, баъзан бўлмасиз, тўқ яшил, орқасида туклари бор. Бир йилда 2-3 марта гуллайди (апрель-май, июнь-июль, август). Майда бир жинсли туклардан иборат тупгули бўлажак “мева” ичида бўлиб, майда бластофага арилар ёрдамида чангланади, баъзилари эса чангланмасдан (партеногенез) ва уруғ тугмасдан мева қилади. Мевасида 20-24 % қанд, 0,5- 4,2% пектин моддалари, 3,-7,4% клечатка, 0,1% гача органик кислоталар, каротин, кальций, темир, фосфор ва бошқа моддалар мавжуд. Асосан бир йиллик пишган новдаларидан кўпайтирилади. 2-3 ёшдан мева тугиб, 7-10 ёшда ғарқ ҳосилга киради, 50-80 йил мева беради, 150-200 йилгача яшайди. Бир тупи 50 кг гача мева қилади. Анжир бир йилда икки марта ҳосил беради. Ҳўллигича ёки қоқи ҳамда консерва ҳолида истеъмол қилинади, ундан шунингдек, жем, мураббо тайёрланади. Халқ амалиётида анжир барги узум ва меваларни қуритишда ишқор сифатида, “сути” тери касалликларини (каллик, сўгал, темиратки), чаён ва ари чаққан жойларни даволашда ишлатилади.



Автор: X Eshonto’rayev.
Издано: в 2015 году
Категория: Реферат
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив