Асбест толалари билан дисперсли арматураланган бетонларнинг мустаҳкамлик хоссаларини тадқиқотлаш.
Maqolada асбест толалари билан дисперсли арматураланган бетонларнинг мустаҳкамлик хоссалари тадқиқотлари ҳақида сўз боради. Бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлигини ошириш, ёриқбардошлигини ва чўзилишга мустаҳкамлигини яхшилаш учун дисперсли толасимон материаллардан фойдаланиш, жумладан асбест толаларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади. Тадқиқот натижалари асосида асбест толаларининг бетон хоссаларига таъсири баҳоланади.