Шифобахш зулуклар ёрдамида даволаш
Мақолада шифобахш зулуклар ёрдамида даволаш усуллари, зулукларнинг хусусиятлари, уларни танлаш ва қўллаш тартиби ҳақида маълумот берилган. Табобатда зулуклардан фойдаланишнинг афзалликлари ва уларнинг турли касалликларга қарши таъсири таҳлил этилган. Шунингдек, зулукларнинг зарарли турлари ва улардан сақланиш чоралари кўрсатилган. Мақола Ибн Сино асарларига асосланиб, зулуклар ҳақидаги қадимий билимларни замонавий тиббиёт билан уйғунлаштиришга қаратилган.