Меҳнат ва касб-ҳунар тарбиясида устоз-шогирдликнинг аҳамияти
Мақолада ҳунармандчиликнинг ёш авлодга ўргатилиши, устоз-шогирд анъаналарининг аҳамияти ва бу борада тарихий шахсларнинг ўрни ёритилган. Ҳунармандчиликнинг турлари, уларнинг ривожланиш тарихи ва бугунги кундаги аҳамиятига эътибор қаратилган. Шунингдек, мақолада комил инсонни тарбиялашда меҳнатнинг роли ва касб-ҳунар ўрганишнинг фазилатлари ҳақида маълумотлар берилган.