Каравайка (plegadis falcinellus l. 1766) нинг тарқалиш экологиясига доир янги маълумотлар.

Краткое описание:


ХХ асрнинг иккинчи ярмида инсониятнинг хўжалик фаолияти туфайли, Орол денгизи ва унинг теварагидаги сув ҳавзаларда сувнинг сатҳи кескин пасайиши кузатилди. Бу ҳолатнинг бош омили, Республикамизнинг йирик дарёлари Амударё ва Сирдарёлардан канал ва анҳорлар орқали сувни қишлоқ хўжалик экин далаларига режасиз олинишидир. Айни вақтда Республикамизнинг марказий ва жанубий-шарқий бўлимларида янги сув ҳавзалар-кўллар, сув омборлар ва ҳовузларнинг майдони йилдан-йилга ортиб борганлиги, Республикамизда ҳёти сув ҳавзалар билан боғлиқ бўлган қушларни қайта тақсимланишига олиб келди. Баён этилаётган ушбу маълумотлар Қизилқумнинг жанубий ғарбий қисмида шаклланган Қорақир, Замонбобо, Хадича кўллари, Тўдакўл сув омбори ва Когон балиқчилик хўжалиги ҳовузларида 2001-2005 йиллар давомида олиб борилган кузатишларимиз натижасидир. Кузатишларимиз давомида ушбу сув ҳавзаларда рўйхатга олинган 132 қуш турлари орасида ҳаёти сувлик билан боғлиқ бўлган. Ўзбекистон ва Халқаро «Қизил китоб”ларга киритилган қушларнинг 16 турини қайд этилганлигини таъкидлаш лозим. Қуйида шундай турлардан бири қоравой ҳақида тўхталишни лозим топдик.



Автор: М.М.Тўраев.
Издано: в году
Категория: Статья
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив