Ўзбекистонда аёллар муаммосини ҳал этишда давлат дастурининг моҳияти

Краткое описание:


БМТнинг «Хотин-қизларни ҳар қандай камситилиши тақиқланиши тўғрисида»ги конвенцияси барча мамлакатлар томонидан эътироф этилиб, ратификация қилинган бўлишига қарамай, аёллар муаммоси барча мамла-катларда тўлалигача ҳал этилмаган ёки илмий жиҳатдан яхши ўрганилмаган долзарб муаммолардан ҳисобланади. Бу муаммо долзарблигининг муҳим томонларидан баъзилари бу оила, тарбия, ишлаб чиқариш, бошқариш ва демографик жараёнлар билан бевосита боғлиқ бўлса, ўта муҳим томонлари яна шундаки аёллар ҳамма мамлакатларда катта ва бой меҳнат захиралари саналадилар. Шу билан бирга миллат генофонди шаклланишининг асосий манбаи ва оилавий-маиший муносабатларда миллий анъаналарнинг яшовчанлиги таъминловчи куч сифатида катта аҳамиятга эга бўлган жинс вакилларидир. Аёлларнинг жамият тараққиётидаги таъсири фақатгина юқорида айтиб ўтилганлар билан чегараланмасдан, балки аёллар ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ,маданий ва маънавий ҳаётдаги тутган ўрнининг бир қисмидир ,холос.



Автор: Мелибоева Дилафруз.
Издано: в году
Категория: Статья
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив