Гилам тўқиш санъати ҳақида

Краткое описание:


Ўзбекистонда касаначиликка кенг йул очилганлиги туфайли миллий хунармандчилик ривожлана бошлади. Шулардан бири гилам тўқиш саънатидир. Ўрта Осиё халқлари ичида кенг таркалган гилам тўқиш халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган тури бўлиб, кўп асрлик миллий анъана ва узоқ тарихга эга. Гилам тўқиш бадиий ҳунарга киради. У қадимдан аёллар орасида кенг тарқалган ҳунар сифатида машхурдир. Гилам тўқиш санъати, айниқса, чорвачилик билан шуғулланадиган кўчманчи халқлар орасида тарқалган. Гилам қадим замонлардан бери хона ичини безатиш, исси ;сақлаш, товушни камайтириш учун хизмат қилади. Гилам асосан полга ёки бўйра устига тўшалади, хонани безатиш учун деворга осилади ва ўтов ичига ўралади. Бу санъат жуда қадим замонлардан бери ривожланганлигини ёзма тарихий манбалар ва археологик топилмалар исботлаб беради. Археологик топилмалар натижасида Хоразмда милоддан аввалги минг йилликка мансуб гиламлар топилганлиги тасдиқланди. Қадимда Уссури, Бобил, Мидияда, кейинроқ эса Эрон, Ҳиндистон, Туркияда тўкилган рангли гиламлар машҳур бўлган.



Автор: Н.Эгамбердиева.
Издано: в году
Категория: Статья
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив