Фонетик ўзгаришлар ва тежамкорлик тамойили муносаби

Краткое описание:


Исталган тилнинг тарихини кузатар эканмиз унда доимий ўзгаришлар содир бўлишига гувоҳ бўламиз: нимадир пайдо бўлади, нимадир эса йўқолиб қолади. Шу ўринда И.А.Бодуэн де Куртенэнинг фикрлари эътиборга лойиқ: "Тилда ҳеч нарса турғун эмас...Тилда, умуман, табиатда бўлганидек, ҳамма нарса ҳаёт кечиради, ҳамма нарса ўзгариб туради. Сокинлик, барқарорлик, ҳаракатсизлик - булар бизга шундай туюладиган ҳодисалардир, минимал ўзгаришлар содир булиши шарти остидаги якка тартибдаги воқеликлардир ". Бу фикрлар ҳаракат ва турғунликнинг диалектик яхлитлигидан далолат беради. Бир томондан, ҳар бир тил муайян маънода тугалланган: ундаги барқарорлик ва индивидуал ўзига хослиги айнан шу билан изоҳланади. Бироқ нутқ жараёнида тил фақат ифодаланибгина қолмай, балки ўзгаради ҳам. Тилнинг ўзгарувчанлигини ҳар бир индивид нутқий фаолиятининг эркин характерда эканлигида кўрамиз.



Автор: Нусратова Насиба.
Издано: в году
Категория: Статья
Ваш комментарий:
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив