Тадқиқотнинг мақсади бачадон миомаси билан хасталанган аёлларда таққосий иммунокоррекцияни патогенетик асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади болаларда обструктив бронхитнинг диагностика усулларини оптималлаштириш ва клиник-иммунологик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
Дунёда вирусли гепатитлар ва уларнинг оқибатлари муҳим тиббий ва ижтимоий муаммо бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра «...сурункали С вирусли гепатити ва унинг асоратларидан ҳар йили 500 мингдан зиёд одамлар вафот этмоқда, 200 млн. га яқин одам ёки аҳолининг 3% HCV-инфекцияси билан касалланган. Йилига ушбу инфекция билан 3-4 млн инсон зарарланмоқда»
1. Аллергия ҳақида тушунча 2. Аллергия этиологияси 3. Аллергия патогенези 4. Аллергик реакцияни иммунологик босқичи 5. Аллергик реакцияни биохимик босқичи 6. Аллергик реакцияни патофизиологик босқичи 7. Аллергик реакцияларга таъсир этувчи иммуноглобулинлар 8. Аллергик реакцияларни ривожланиш механизми
Тадқиқотнинг мақсади тизимли яллиғланиш жавоб синдроми бўлган чақалоқларда цитокинлар динамикасида ташхисий ва истиқболни белгиловчи аҳамиятини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади сурункали панкреатитнинг турли клиник шакллари ривожланишида иммуногенетик механизмларни аниқлаш ва касалликни эрта ташҳислаш ҳамда даволашни такомиллаштиришдаиммунокоррегирловчи препаратлар ролини асослашдан иборат.
В данной учебно-методической рекомендации приведены сведения о аллергических заболеваниях у детей, при этом основное внимание уделено наиболее тяжелому - бронхиальной астме. Представлены современные аспекты этиопатогенеза заболевания, клинические варианты, методы диагностики, лечения и профилактики. Апробирована и доказана эффективность отечественного препарата Монтекса в лечении респираторных аллергозов у детей. Учебное пособие предназначено для студентов 6 курса педиатрического факультета высших медицинских учебных заведений.
Аллергический ринит (АР) является глобальной проблемой здравоохранения. По результатам эпидемиологических исследований, аллергическим ринитом страдает около 20% населения всех возрастных групп.
Тадқиқотнинг мақсади поллинозли беморларда аллерген-махсус иммунотерапия таъсирини асослаш ва Ўзбекистон ҳудудида респиратор аллергозли беморларни даволаш стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг объекти сифатида чанг сезувчанлиги бўлган, респираторли поллинозга чалинган 240 нафар бемор ва 30 нафар соғлом волонтёрлар танланган. АМИТ самарадорлиги натижаларига кўра АРга чалинган 62 нафар беморнинг касаллик тарихининг ретроспектив таҳлили олинди.
Болаларда аллергия - ҳозирги замон тиббиётининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Организмга ёт моддалар тушганидан сўнг унинг ўзгарган реактивлигини белгилаш учун тиббиётга 1906 йили Австриялик педиатр К. Пирке томонидан «аллергия» термини илк бор киритилган эди. Ҳозирги вақтда бу тушунча кенг кўламда тиббиётда мустақ- қил фан соҳаси бўлиб «аллергология” деб номланади. Тарихий жиҳатдан аллергологиянинг ривожланиши ўзаро узвий боғлиқ икки йўналиш бўйича боради. Биринчи - экспериментал аллергология. Бу йўналиш лаборатория ҳайвонларида тажрибалар ўтказишга асосланган. Иккинчи - клиник аллергология. Бу йўналиш ҳар хил аллергик касалликлар билан ҳасталанган беморларни кузатиш ва текширишларга асосланган. Ҳозирги даврда аллергология алоҳида тиббиёт фани сифатида кенг тарқалиб бормоқда. Аллергология муаммосига қизиқишнинг ортиши қатор сабаблар билан тушунтирилади.

Сўровнома

Оцените работу движка

Бошқа сўровномалар