Тузга сезгирликни ва сув-туз алмашинувида иштирок этувчи генлар полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда тузга сезгир артериал гипертониянинг юрак-қон томир ремоделланиши жараёнларига таъсирини ва антигипертензив терапия жиҳатларини асослаш.
ЮИКнинг турли шакллари билан касалланган беморларда биосўрилувчан Absorb (BVS) каркас ва иккинчи генерация дори қопламали (DES) стентларни клиник-ангиографик самарадорлигини қиёсий баҳолаш ва даволашга ёндашувни такомиллаштириш.
Дилатацион кардиомиопатия касаллиги алоҳида шаклларининг клиник-функционал ўзига хос хусусиятларини иммунгенетик кесим билан ўзаро боғлиқлилигини аниқлаш ва сурункали юрак етишмов¬чилиги стандарт терапияси фонида касаллик динамикаси ҳамда ҳаёт прогнозини асослаш.
Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) хозирги кунда нафақат тиббий балки ижтимоий муаммолардан бири бўлиб, жаҳон аҳолиси орасида ўлим ва ногиронликнинг етакчи сабабларидан бири ҳисобланади. «Ривожланган мамлакатларда СЮЕга чалинган беморлар умумий аҳолининг 1 - 3% ни ташкил этади. Ушбу кўрсаткич ёш ўзгаришига қараб кўпайиб, популяцияда аҳоли ўртача умр кўриши давомийлигининг ошиши билан боғлиқ равишда 70 ёшдан юқоридагиларда 20% гача етиб боради ». СЮЕнинг патогенези ва кечишини ўрганишга оид ўтказилган тадқиқотларда эришилган ютуқлар хамда даволашда самараси исботланган дори воситаларини амалиётда кенг қўлланилишига қарамасдан, у юрак қон - томир тизими касалликларининг энг кўп тарқалган, авж олиб борувчи ва нохуш оқибатлар билан тугайдиган асорати сифатида тиббиётнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) юрак-қон тизимининг кўп тарқалган, тараққий этувчи ва прогностик нохуш касалликларидан бири ҳисобланади, унинг ижтимоий аҳамияти беморлар ўлим даражасининг юқорилиги, госпитализация учун кўпроқ сабаб бўлиши, ҳаёт сифати (ҲС)нинг ёмонлашуви ва ҳаётга лаёқатлиликнинг чекланиши билан тавсифланади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари (ЮҚТК) бутун дунё мамлакатларида ўлим ва ногиронликнинг асосий сабаблари ҳисобланади, улар орасида ST сегмент кўтарилган миокард инфаркти (STкМИ) етакчи ўринни эгаллайди. ЮҚТК даволашдаги кўплаб самарали дори препаратларини, ангиопластика ва хирургик даволаш усулларини клиник амалиётга кенг жорий этилиши каби ютуқларга эришилганлигига қарамай, ҳар йили 17,3 млн инсонни нобуд қилмоқда, айни пайтда бу дунёдаги барча ўлим сабабларининг 30%ини ташкил этади.
Дунё аҳоллиси ўлимининг асосий сабабларидан бири юрак қон томир тизими касалликларининг асорати натижасида юзага келади. Ушбу касалликларни эрта ташхислаш, прогнозлаш ва даволаш замонавий кардиохирургиянинг ечими топилмаган муаммолардан бири ҳисобланади. Юрак ишемик касалликларида контраст индурцирланган нефропатиянинг асоратлари бугунги кунда 10-50% ни ташкил қилиб, асоратлар сони дунё бўйича кун сайин ортиб бормоқда. Ретроспектив таҳлил қилинган 16000 бемордан 34%да ўткир буйрак етишмовчилиги оқибатида ўлим ҳолати аниқланган.
Дунёда аёллар экстрагенитал касалликлари ичида юрак қон-томир хасталликлари (ЮҚТХ) етакчи ўринда туради. Ҳомиладор аёлларда ЮҚТХнинг тарқалиши 8-10% ни ташкил этса, экстрагенитал касалликлар орасида эса 80% гача етади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар куни аёлларнинг тахминан 830 нафари ҳомиладорлик ёки туғруқ вақтидаги асоратлар туфайли ҳаётдан кўз юмади.

Сўровнома

Оцените работу движка

Бошқа сўровномалар