Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолида узоқни кўра олмаслик(миопия)нинг турли шакллари клиникаси ва кечишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади бўлиб клиник, гемодинамик ва ирсий тромбофилиянинг генетик детерминантлари доирасида тўр парда тромбозларининг ривожланиш хавфини олдиндан аниқлашни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади кўзнинг клиник-функционал кўрсаткичлар асосида танаканни эндоназал электрофорез усулида қўллаш билан нопролифератив диабетик ретинопатияни даволашни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади кўзнинг клиник-функционал ва биомеханик хусусиятларини аниқлаш асосида болаларда туғма глаукомани ташхислашсамарадорлигини оширишва аутосклера қўллаган тарзда янгижарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади болаларда Марфан синдромида кўздаги ўзгаришларни эрта ташхислаш, хирургик даволаш ва олдини олиш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
Замонавий демографик йўналишларда ёшга боғлиқ макуляр дегенерация (ЁБМД) кўплаб тадқиқотчиларнинг эътиборини ўзига жалб қиладиган муҳим тиббий-ижтимоий муаммо бўлиб келмоқда. Охирги йилларда кузатилаётган ушбу патология нафақат кекса ёшдаги, балки ўрта ёшли беморлар сонининг тўхтовсиз ўсиб бориши билан боғлиқ ҳолда содир бўлмоқда.
Дунёда аҳолининг турли қатламлари орасида қандли диабет касаллиги кун сайин ортиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра бугунги кунда дунё бўйича 177 миллион киши қандли диабет (ҚД) билан хасталанган, Халқаро диабет федерацияси (IDF) башоратларига кўра 2-типдаги ҚД билан хасталанган беморлар сони 2030 йилга келиб 552 млн гача кўпайиши мумкин. Кўз тўр пардасининг диабетик зарарланиши, диабетик ретинопатия (ДР) ва унинг асоратлари – ривожланган мамлакатлар аҳолиси орасида учрайдиган кўрликнинг асосий сабаби бўлиб, бугунги кунда 10–20% ни ташкил этади.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида кўз ишемик синдроми асосан кўзни қон билан таъминловчи томирлардаги окклюзион жараёнларда кўриш аъзосининг изоляцияланган жароҳати сифатида тасвирланади. Муаллифларнинг маълумотларига кўра, кўз ишемик синдроми кўз олмаси пардалари, кўз томирлари, каротид артерияларнинг умумий генезли ишемик зарарланиши симптомлари мажмуи ҳисобланади.
Бутунжахон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда глаукома кўрлик, кўриш қобилиятини кескин пасайиши ва шу билан боғлиқ бўлган ногиронлик ва қайта тикланмайдиган кўрлик сабаблари орасида биринчи ўринда туради. Дунёда хар йили глаукома сабабли 6 миллион ахолининг кўзи кўрликка учрайди . Дунёда иккиламчи неоваскуляр глаукома (НВГ) – кўз касалликлари ичида энг оғир хасталикларидан бири бўлиб, кўриш фаолиятининг йўқотилиши, 19-45% ҳолатларда эса энуклеацияга олиб келиши билан тавсифланади. НВГ умумсоматик эндокрин ва томир касалликларининг энг оғир кўринишларидан бири ҳисобланади ва пролифератив диабетик ретинопатия беморларида 33-64 % ҳолатда, 10-40% ҳолатларда умумий атеросклероз ва гипертоник касаллик фонида тўр парда томирларининг окклюзион зарарланиши оқибатида юзага келади.
The urgency and relevance of the theme of dissertation. Hyperglycemia through several mechanisms is the subject to be to thicken of the basement membrane, and loss of pericytes and capillary’s constriction. Hypocsemirated retina releases various factors of angiogenesis, which promotes the formation of new blood vessels, germinating to back hyaloid membrane. These newly formed vessels are the reason of intravitreal hemorrhaging, in the stage of which are to be formed fibrovascular bands that lead to traction detached retina, breaking and combined retinal detachment. These situations are an indication for vitreoretinal surgery.

Сўровнома

Оцените работу движка

Бошқа сўровномалар