Илк бор панкреатодуоденал соҳа хавфли ўсмаларини ташхислашда эндоскопик УТТ, МСКТ ангиография, МРТ холангиография ҳамда ПЭТ/КТни тизимлаштирилган комплекс қўлланилгандаги ахбороти афзаллиги асосланган; панкреатодуоденал соҳа хавфли ўсмаларни турли босқичларини визуализация усулида самардорлигини патоморфологик белгилар билан солиштирма таҳлил натижаларини инобатга олган ҳолда ташхислаш ва даволаш тактикаси асосланган; томир деворига ўсманинг инвазияси даражасини операциягача бўлган ташхислашда ангиография орқали касалликни тўғри асоратларсиз ташхислаш тартибини афзаллиги исботланган;
Чакка-пастки жағ бўғими остеоартрозини ташхислашда касалликнинг эрта белгиларини баҳолашда магнит-резонанс томографиянинг, кечки белгиларини ташхислаш учун рентген ва компьютер томографиянинг ижобий хусусиятлари очиб берилган; Магнит-резонанс томографиянинг чакка-пастки жағ бўғими остеоартрозидаги суякдаги ўзгаришларни баҳолаш самарадорлиги исботланган; бўғим элементлари визуализация белгилари ўзгаришлари ҳамда уларни миқдорий баҳолаш билан чакка-пастки жағ бўғими остеартрозини босқичини аниқлаш имконияти очиб берилган; чакка-пастки жағ бўғими остеоартрози ташхисотида рентгенографиядан кейин касалликнинг клиник белгилари сақланиб қолганда магнит-резонанс томографиядан, пастки жағ гипоплазияси билан бирга келганида компьютер томографиядан фойдаланиш мувофиқлиги исботланган.
Жигар циррози билан беморларда портал гемодинамикадаги ўзгаришларни ва гепатоцитларнинг функционал ҳолатини баҳолашда перфузиявий компьютер томографиясининг аҳамиятини аниқлашдан иборат.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорликнинг биринчи триместрида ултратовуш ва биокимёвий скринингини қўллаш ёрдамида ҳомила туғма нуқсонлари ва ирсий касалликларини ташхислаш самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат. III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ҳомила ўсиши ва унинг хажмининг ҳомиладорлик муддатига мослигини объектив баҳолашдаилк даврда фетометрик меъёрий кўрсаткичларда бошнинг тепа-думғаза ўлчамининг минтақавий хусусиятлари асосланган; биометрик кўрсаткичлар ҳамда думғаза тепаўлчами, бўйин бўшлиғи қалинлиги, бурун суяги ва фронто-мандибуляр меъёрларни ҳисобга олган ҳолда ривожланиш нуқсонлари ва хромосома аномалиялари билан ҳомилани пренатал идентификациялашнинг ультратовуш мезонлари исботланган; ҳомиладорликнинг эрта муддатларида Даун синдроми ва микроцефалия ривожланиш хавфини тасдиқлашнинг фетометрик вабиометрик хусусиятлари ва специфик биокимёвий ҳамда ультратовуш скрининг мезонлари исботланган; ноинвазив пренатал тестни қўллаган ҳолда скрининг текширувида ҳомиланинг хромосом аномалиялари ва ультратовуш анатомиясини эхографик белгиларини баҳолашга комплекс ёндашув тизими ишлаб чиқилган; ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида хромосома аномалиялари ва хомила нуқсонлари белгиларини ўз вақтида аниқлаш учун текширувни босқичма – босқич комплекс скрининг қилиш учун ультратовуш протоколи такомиллаштирилган.
Дунёда турли хил шикастланиш натижасида келиб чиқадиган жароҳатланишлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу борада юз-жағ соҳаси (ЮЖС) жароҳатлари доимий равишда ўсиш мойиллиги билан замонавий жароҳатлар тузилмасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб туради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, «юрак-қон томир касалликлари (ЮҚК) ўлим сабаблари ичида ҳамон биринчи ўринда қолмоқда, улардан 42% (2016 йил) қисми эса юрак ишемик касаллиги (ЮИК) улушига тўғри келади ва йилига 7 миллион кишини ташкил этади» . Ўзбекистонда бу кўрсаткич 100000 аҳолига 323 ҳолатни ташкил қилади. Бунда «асосий йўқотишлар меҳнатга лаёқатли ёшни ташкил этади – 25-60 ёш. Бу кўрсаткич ЮИК эрта ва скрининг диагностикаси устувор йўналиш бўлиб ҳисобланган ва шу сабабли ўткир миокард инфаркти (ЎМИ) билан ётқизилган беморларнинг 70%дан ортиғи касалликнинг критик босқичини касалхона шароитида бошдан ўтқазадиган Ғарбий Европа давлатлари, АҚШ ва Японияга нисбатан 3-3,5 баробар кўп» . Бундай кўрсаткичларга ЮИК диагностикасининг замонавий усуллари ёрдамида эришиш мумкин. Бугунги кунда ЮИК билан беморларни текшириш стандартларида ноинвазив нур ташхиси етакчи ўрин тутади, баъзи клиник вазиятларда эса инвазив коронаровентрикулографиянинг муқобили бўлиши мумкин.
По данным Всемирной организации здравоохранения «язвенной болезнью желудка (ЯБЖ) и двенадцатиперстной кишки (ЯБДК) в различных регионах мира страдает 10,0-15,0% населения. В структуре заболеваний желудочно-кишечного тракта (ЖКТ) значительное место занимают функциональные диспепсии, острые и хронические гастриты, гастродуодениты, язвенные болезни, доброкачественные и злокачественные новообразования» .
Дунёда бугунги кунда аҳолининг турли қатламлари орасида турли вирус касалликлари ва қон тизимидаги ўзгаришлар натижасида жигар касалликлари сонининг ўсиши ва ўлим ҳолатларининг юқорилиги долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Бу ҳудуддан топилган археологик топилманинг геалогик қатлами тахминан 1,5-2 миллион йилга тенг деб қаралди ва фанда Зинжантроп ёки тахминан мил авв. 3-2 миллион йил олдин яшаган Олдувай одами деб номланди. Шу каби Индонезиянинг Ява оролидан топилган Питеккантроп деб номланган одам авлоди олдувойдан кейин пайдо бўлган бўлиб, мил. 1 миллион йил илгари яшаган. Хитой ҳудудидан Синантроп ва Фарғона водийсидаги Селунғур манзилидан Фергантроп, Германиядан Неандертал ва Франциядаги Кроманён ғоридан топилган ҳозирги қиёфадаги одам-Кроманён одами излари (қолдиқлари) топилган.

Сўровнома

Оцените работу движка

Бошқа сўровномалар