Кейинги йилларда таълим тизимида қатор ўзгаришлар бўлиб, уларнинг замирида таълим олувчиларнинг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ, жамиятда ўз ўрнини топа оладиган шахс сифатида шакллантириш муаммоси туради.
Ushbu ma`ruza matni boshlang`ich sinflarda fonetika,grammatika,so`z yasalishi va orfografiyani o`rgatish metodikasiga bag`ishlangan.Ma`ruza matnida o`zbek tilining tovush tuzilish va grafikasi,boshlang`ich sinf o`quvchilarining , so`z tarkibiga oid bilimlarini kengaytirish yuzasidan ma`lumotlar berilgan.
Бадиий адабиёт пайдо бўлиши билан унинг ифодали ўқилиши, оғзаки ижрочилиги ҳам майдонга келди. Бадиий адабиётнинг шаклланиш босқичлари ғоят мураккаб, ранг- баранг бўлгани каби, унинг оғзаки ижрочилиги тараққиёти ҳам катта тарихга эга.
Адабий-танқидий суҳбат суҳбатдош ижодкорларнинг ижобий қиёфаси ва қалбини чуқурроқ англаб олиш учун китобхонга ёрдам беради. Иш талабанинг адабий, илмий, танқидий асарлар таҳлилига ижодий ёндашиши, мустақил фикрлаш қобилиятидан далолат бўлиб, маъқуллашга арзийди. Талаба мавзуни атрофлича ўрганиб, тегишли илмий ва бадиий адабиётлардан фойдалана олган.
Улуғбек Ҳамдам ижоди истиқлол даври ўзбек адабиётида муносиб ўринга эга. Унинг асарларини ўрганиш усуллари ҳақида етарли маълумот берилган. Бу масалани ўрганиш тадқиқотчидан жуда катта билим талаб этади. Талаба бу долзарб мавзу асосида иш олиб борган ва қўйилган масалаларни очишга ҳаракат қилган. Шунингдек ишда ёзувчи романларининг мавзу доираси, бадиияти ва ғоявий хусусиятлари, уларни ўрганиш хусусида тўхталиб ўтилган. Тадқиқотчи ўз ишида илмий-назарий, бадиий адабиётларга асосланиб ишнинг мазмунини очиб беради. У.Ҳамдам романларида мавзу ва ғоя масалаларини атрофлича ёрита олган. Талаба адиб романларидаги образларни қиёсий таҳлил қилиш ва бадииятини очиш орқали асарнинг мазмун ва ғоявий хусусиятларини тадқиқ қилишга ҳаракат қилган.
O‘zbek tilidan tuzilgan mazkur dasturda Davlat ta’lim standartlariga kiritilgan mavzular birmuncha kengroq yoritilgan bo‘lib, unda hozirgi o‘zbek adabiy tili fanining barcha bo‘limlari bo‘yicha mavjud mavzular kiritilgan. U oliy o‘quv yurtlariga o‘qishga kiruvchi abituriyentlar, o‘zbek tilini o‘rganuvchi talabalar, shuningdek, o‘rta umumiy ta’lim, akademik litsey yoki kollej o‘quvchilariga mo‘ljallangan.
Луғат ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олади. Луғатда берилган сўзларнинг амалда қўлланиши XX аср ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар билан далилланган. Луғат ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослик бўйича мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.
ХХI асрни олимларимиз томонидан ахборот технологиялари асри деб тан олинганлиги педагогик ва ахборот технологиялари кун сайин барча соҳаларда ривожланаётгани, жумладан, таълим соҳасида ҳам янги ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш анъанавий ўқитиш усулларидан кўра самарали ва юқори натижаларга олиб келмоқдалигини кўрсатиб берилган
Луғат ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олади. Луғатда берилган сўзларнинг амалда қўлланиши XX аср ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар билан далилланган. Луғат ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослик бўйича мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.
Ma’lumki, har qanday fan tabiat va jamiyatda mavjud bo‘lgan turli narsa va hodisalarni, inson bilan bog‘liq xususiyatlarni o‘rganadi. Ularni o‘rganish esa mavjud bo‘lgan narsa, xususiyat va hodisalarni to‘plamlarga bo‘lishdan boshlanadi: “0‘rganish uchun olingan turli narsa, voqea-hodisalar yig‘indisi tofcplam deyiladi. To‘plamni o‘xshash va farqli belgilar asosida ichki guruhlarga bo‘lish tasnif hisoblanadi”.

Сўровнома

Оцените работу движка

Бошқа сўровномалар