Muhandislik geologiyasi

Китоб муҳандислик геологияси фанидан маърузалар тўплами бўлиб, унда геологик тузилиш, минераллар, тоғ жинслари, геологик йилнома, тектоник ҳодисалар, сейсмик районларда қурилиш ишлари, ер ости сувлари ва табиий геологик ҳодисалар каби мавзулар ёритилган. Маъруза матни олий ўқув юртларининг қурилиш йўналиши бўйича таълим олаётган талабалари учун мўлжалланган.

Asosiy mavzular

  • Ер ҳақида умумий маълумотлар: Ернинг келиб чиқиши, шакли, тузилиши, таркиби ва иссиқлик режими ҳақидаги маълумотлар.
  • Минераллар: Тоғ жинсларини ҳосил қилувчи асосий минераллар, уларнинг таркиби, тузилиши, физикавий хоссалари.
  • Тоғ жинслари, уларнинг классификацияси: Тоғ жинслари ҳақида умумий маълумот, магматик, чўкинди ва метаморфик тоғ жинслари ва уларнинг қурилиш хоссалари.
  • Чўкинди ва метаморфик тоғ жинслари: Чўкинди тоғ жинсларининг классификацияси, таркиби, асосий турлари ва уларнинг қурилиш хоссалари. Метаморфик тоғ жинслари ва уларнинг қурилиш хоссалари, тоғ жинсларининг ёшини аниқлаш.
  • Ернинг ички (эндоген) кучига боғлиқ бўлган геологик ҳодисалар: Тектоника, ернинг тузилишида тектоник ҳодисалар ўрни, тектоник ҳаракатларнинг турлари, сейсмик ҳодисалар ва зилзилалар.
  • Ернинг сиртки кучига боғлик бўлган геологик ҳодисалар: Сурилишлар, нураш жараёни, шамолнинг геологик иши, карстланиш ҳодисаси, селнинг геологик иши, пливун ва суффозия.
  • Ер ости сувлари: Ер ости сувларининг пайдо бўлиши, физикавий-химиявий хоссалари, ётиш шароити бўйича турлари.
  • Ер ости сувларининг ҳаракатланиш қонунлари: Ер ости сувларининг ҳаракатланиш қонуниятлари, оқим сарфи, депрессион воронка ва таъсир радиуси.
  • Мухандислик геологик қидирув ишлари: Муҳандислик-геологик қидирув ишларининг вазифалари, турлари, дала ва лаборатория ишлари, геофизикавий текшириш усуллари.