"Бобурнома"даги айрим сўзларнинг тарихий-этимологик таҳлили
"Бобурнома" асаридаги айрим сўзларнинг тарихий-этимологик таҳлили ёритилган. Асардаги лексемаларнинг этимологияси, семантик таркиби ва тарихий кўринишлари ўрганилган. Китобда эски ўзбек тилида қўлланилган сўзларнинг ҳозирги ўзбек адабий тилидаги маънолари билан қиёсий таҳлили келтирилган, шунингдек, архаизмга айланган сўзлар табиати ҳам мисоллар асосида изоҳланган. Асарда XV—XVI асрларда муайян касб-ҳунар ва шу соҳа билан шуғулланувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрганилган. Таом номларининг халқ турмуш тарзи ва дунёқараши билан боғлиқлиги ҳам таҳлил қилинган.