Параболик ва гиперболик тенгламалар учун номаълум чегарали масалалар
Ushbu dissertatsiya ishi paгaбoлик va gipeгбoлик тенгламалар, шунингдек, реакция-диффузия типидаги параболик тенгламалар тизимлари ва биринчи тартибли гиперболик тенгламалар тизимлари учун номаълум чегарали масалаларнинг математик моделлярини ўрганишга бағишланган. Асар муаллифининг тадқиқотлари натижасида жараёнларнинг номаълум ва ҳаракатланувчи чегарали соҳалардаги хулқ-атворини ўрганиш учун янги усуллар таклиф этилган. Хусусан, ушбу ишда турли тиббиёт, биология, экология ва газ-гидродинамика каби соҳалардаги мураккаб жараёнларни моделляштиришга йўналтирилган долзарб масалалар ечимларининг мавжудлиги ва ягоналиги исботланган, шунингдек, ечимларнинг априор баҳолари ва асимптотик хусусиятлари тадқиқ этилган.